Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи камайтирилди

06.01.2018


Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан ЖШДСнинг ўртача ва энг юқори ставкалари 0,5 фоизга камайтирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солишнинг 4 даражали шкаласи 2015 йилнинг 1 январидан жорий этилган эди. У ойига ЭКИҲнинг 1 бараваригача даромадларга “ноль” ставка, ЭКИҲнинг 1 дан 5 бараваригача даромадларга -  энг кам ставка, ЭКИҲнинг 5 дан 10 бараваригача даромадларга ўртача ставка ва ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ даромадларга энг юқори ставка ўрнатилишини кўзда тутади.

 

2018 йил учун солиқ солиш шкаласига биноан (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорга 8-илова):

  • энг кам ставка илгариги даражада қолади – 7,5 фоиз;
  • ўртача ставка 0,5 фоизга камайтирилди – 16,5 фоиз;
  • энг юқори ставка ҳам 0,5 фоизга камайтирилди – 22,5 фоиз.

 

ЖШДСнинг мазкур ставкаларининг камайтирилиши ўртача ва юқори даражадаги даромадларга эга бўлган тўловчилар учун солиқ юкини пасайтириш имконини беради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50