Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

“Маъмурий суд иши юритуви тўғрисидаги” Қонун нимадан иборат бўлади?

27.01.2017

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Маъмурий суд иши юритуви тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Лойиҳа суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (21.10.2016 йилдаги ПФ-4850-сон Фармонга 1-илова)ни амалга ошириш доирасида тайёрланди.

 

Эслатиб ўтамиз, концепцияни ишлаб чиқиш қонун лойиҳасини тайёрлашнинг дастлабки босқичидир. Концепцияни тайёрлашга тегишли билим ва тажрибага эга бўлган илмий-тадқиқот ташкилотлари, мутахассислар ва экспертлар, шу жумладан, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан, шунингдек фуқаролар жалб этилиши мумкин.

 

Лойиҳага биноан ҳужжат  қуйидагилар воситасида маъмурий суд иш юритувини юборишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини барпо этиш мақсадини кўзлайди:

  • маъмурий-ҳуқуқий институтларни такомиллаштириш;
  • маъмурий суд иш юритувининг умумий тамойиллари ва қоидаларини ишлаб чиқиш;
  • битта норматив-ҳуқуқий ҳужжатда маъмурий суд иш юритуви соҳасида муносабатларни тартибга солувчи нормаларни бирхиллаштириш ва тизимлаштириш;
  • мазкур соҳада халқаро тамойиллар ва стандартларни, шунингдек ижобий хорижий тажриба ва ишланмаларни имплементация қилиш. 

 

“Маъмурий суд иши юритуви тўғрисида”ги Қонун тўртта бўлимдан иборат бўлади:

 

1.  Қонуннинг амал қилиш доираси, маъмурий суд иши юритуви тамойиллари, маъмурий судга мурожаат этиш ҳуқуқлари, маъмурий суд иш юритуви тартибида кўриб чиқиладиган даъволар турларига (маъмурий ишлар) ва ҳоказога тааллуқли умумий қоидалар.

 

2. Биринчи инстанция маъмурий судида суд ишини юритиш, унда маъмурий судга даъво бериш тартибини, уларни қабул қилиш ёки суд томонидан қабул қилишни рад этишни, биринчи инстанция судида ишни кўриб чиқишнинг процессуал тартиби ва процессуал ҳужжатларни (суд қарори) тартибга солувчи нормалар сақланади.

 

3. Суд қарорини қайта кўриш бўйича суд ишини юритиш. Аппеляция ва кассация тартибида биринчи инстанция суди қарорларини қайта кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги нормаларни бирхиллаштиришни назарда тутувчи бўлим.

 

4. Суд қарорларини ижро этиш масалалари, шунингдек қонуннинг кучга кириш тартиби ва муддати тартибга солинадиган якуний қоидалар.

 

Ишлаб чиқувчилар барча манфаатдор шахсларни мазкур лойиҳа концепциясини кўриб чиқиш ва у бўйича аниқ фикр-мулоҳазаларни беришни таклиф этишмоқда.

 

 

Мавзуга оид материал:

 

Судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллаши мумкин

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48