Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Майнинг фаолияти учун рухсатномалар бериш тартиби белгиланди

06.10.2023

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи (рўйхат рақами 3461, 29.09.2023 й.) билан Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Майнерларга рухсатнома бериш, рухсатномани қайта расмийлаштириш, унга ўзгартириш киритиш ҳамда унинг амал қилиш муддатини узайтириш, рухсатноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш фақат ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.

 

Майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.

 

Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширишга ҳақли.

 

Ўзбекистон ҳудудида:

  • яширин майнингни;
  • аноним крипто-активлар майнингини;
  • рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилга мос келмайдиган манзилда майнингни амалга ошириш;
  • майнингни рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланади.

 

Майнерлар майнингни амалга ошириш натижасида олинган крипто-активларни Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган крипто-биржалар орқали сотишлари мумкин.

 

Таркиби Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) раҳбари томонидан тасдиқланган эксперт комиссияси тақдим этилган аризани 15 кун ичида кўриб чиқади ҳамда рухсатнома бериш ёки  рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

 

Ваколатли орган эксперт комиссиясининг хулосаси асосида 5 кун ичида рухсатнома бериш ёки  рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Рухсатнома ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида QR-код қўйилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади.

 

Рухсатнома 5 йил муддатга берилади, у расмийлаштирилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.