Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Метеорологик хизматда қандай ўзгаришлар бўлади

14.01.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12.01.2022 йилдаги «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-745-сон Қонун имзоланди. Ушбу Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 12.10.2021 йилда қабул қилинган ва Сенат томонидан 19.11.2021 йилда маъқулланган.

 

Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар белгиланди:

  • атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторинги;
  • гидрометеорологик ахборот;
  • гидрометеорологик жараёнлар;
  • гидрометеорология фаолияти;
  • ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот;
  • муҳофаза зонаси ва бошқалар.

 

Қонунда гидрометеорология фаолиятининг асосий принциплари келтирилган, ушбу соҳа объектлари ва субъектлари, ихтисослаштирилган ташкилотлар белгиланган.

 

Гидрометеорология фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • гидрометеорология фаолиятини амалга ошириш шартлари ва тартибини белгиловчи НҲҲларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик тизимларини ишлаб чиқиш;
  • гидрометеорологик кузатувлар ва ўлчовларнинг ягона давлат тизимини шакллантириш ҳамда унинг ишлашини таъминлаш;
  • давлат бошқарув органларини ҳамда аҳолини атроф табиий муҳитнинг амалдаги ва прогноз қилинаётган ҳолати, ифлосланиши тўғрисидаги ахборот, шу жумладан тезкор ахборот билан таъминлаш;
  • гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши соҳасида илмий фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ва бошқалар.

 

Қонунга мувофиқ расмий огоҳлантиришлар, прогнозлар ва аҳолининг турмуш фаолияти хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий зарарнинг олдини олиш билан боғлиқ бошқа гидрометеорологик ахборот ундан фойдаланувчиларга фақат махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилади.

 

Шунингдек ҳужжатда гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар ҳамда ундан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, гидрометеорологик фаолиятни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартиби, уни молиялаштириш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорлик, гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни ва бир қатор бошқа нормаларни бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

 

Қонун 13.01.2022 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48