Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

НҲҲ лойиҳалари: алоҳида валюта режими нимани англатади?

21.12.2016

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эркин иқтисодий зоналарда алоҳида валюта режимининг амал қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди (кейинги ўринларда – Низом).

Лойиҳада таъкидланишича, Низомнинг амал қилиши фақат эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) қатнашчилари томонидан ва фақат уларнинг ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятга татбиқ  этилади.

 

ЭИЗ қатнашчилари ҳисоб рақамларини очиш учун тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:

  • ҳисоб рақамини очиш учун ариза;
  • башарти қонун ҳужжатларида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилган солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • ЭИЗ қатнашчиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • имзолар намуналари ва туширилган муҳр изи билан биргаликда карточкаларнинг икки нусхаси.

 

Бунда лойиҳага кўра ЭИЗ қатнашчиларига қуйидагиларга рухсат берилади:

  • ҳудудлар доирасида ўзаро тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ хорижий валютада ҳисоб-китоб ва тўловларни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ва хизматларнинг ҳақини хорижий валютада тўлаш;
  • экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг улар учун қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш.

 

Шунингдек, Низом лойиҳасида хорижий валютани ЭИЗ қатнашчилари ҳисоб рақамларига ўтказиш ва улардан маблағларни ўтказиш учун асослар кўзда тутилган.

 

ЭИЗ қатнашчилари ҳисоб рақамларига қуйидаги маблағлар хорижий валютада ўтказилади:

ЭИЗ қатнашчиларининг валюта ҳисоб рақамларида мавжуд бўлган маблағлар ҳисоб рақам эгасининг фармойишига кўра:

  • ташқи савдони юритиш билан боғлиқ тўловлар бўйича;
  • ЭИЗ иштирокчилари томонидан тузилган шартнома ва контрактларга мувофиқ тўловлар бўйича;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари орқали сотиб олинган;
  • қонунчиликда белгиланган ҳолатларда ЭИЗ иштирокчилари томонидан олинган нақд хорижий валюта;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда ЭИЗ иштирокчиларининг устав фонди (устав капитали)га қўшилган;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинган кредитлар, хорижий инвестициялар ва қарзлар ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар бўйича;
  • пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича тўловлар бўйича;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чет элдан беғараз ёрдам шаклида тушган;
  • бошқа банкларда очилган ҳисоб рақами эгасининг бошқа ҳисоб рақамларидан ўтказилган;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ҳолатларда.
  • жорий халқаро операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тўловлар бўйича ўтказилиши;
  •  тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ  ЭИЗ қатнашчилари ҳисоб рақамларига ўтказилиши;
  • товарлар, ишлар ва хизматлар етказилиб берилганлиги учун ҳақ тўлашга бошқа хўжалик юритувчи субъектлар - Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ҳисоб рақамларига юборилиши;
  • белгиланган тартибда тижорат банкининг хорижий валютадаги операциялари бўйича воситачилик тақдирлаш ҳақини тўлаш, ходимларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ харажатларга ҳақ тўлаш учун (шу жумладан, нақд тўлаш учун) фойдаланилиши;
  • кредитлар, қарзлар, фоизларни қайтариш ҳисобига фойдаланилиши;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) киритиш бўйича харажатларга ўтказилиши;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат кўрсатувчи банкка сотилиши;
  • ЭИЗ иштирокчилари ходимлари - норезидентларнинг иш ҳақини тўлаш учун фойдаланилиши;
  • ҳисоб рақами эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банкларида очилган бошқа ҳисоб рақамларига ўтказилиши;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича ўтказилиши;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланилиши мумкин.

 

ЭИЗ қатнашчилари томонидан валюта операцияларининг тўғри амалга оширилиши устидан назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

 

 

Лойиҳа муҳокама босқичида, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши ҳам мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48