Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Инновация маркази ташкил этилади

08.02.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 3.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Президентнинг 3.02.2021 йилдаги «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6159-сон Фармонига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси негизида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
  • Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали негизида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
  • Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси негизида Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.

 

Бундан ташқари, қуйидагиларни ДУК шаклида қайта ташкил этган ҳолда Миллий марказ тизимига ўтказилади:

  • Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти;
  • «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» МЧЖ.

 

Ҳужжат билан Миллий марказнинг ташкилий тузилмаси,  унинг бошқарув аппаратининг тузилмаси, шунингдек ҳудудий агрохизматлар марказлари намунавий тузилмаси тасдиқланди.

 

Миллий марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ташкил этиладиган ҳудудий агрохизматлар марказлари жойлашув манзиллари рўйхати ишлаб чиқилди.

 

Миллий марказнинг қўшимча 11 нафар ҳамда ҳудудий агрохизматлар марказларининг қўшимча 119 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилади.

 

Фан ва таълимнинг узвий интеграциясини таъминлаш мақсадида тажриба-синов тариқасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг кафедра мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишли таълим йўналиши бўйича илмий-тадқиқот институтлари директорларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Миллий марказ ва ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • белгиланган тартибда жалб этиладиган бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни белгиланган тартибда тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50