Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Қишлоқ хўжалигига сувни тежайдиган технологиялар жорий этилади

01.12.2017

 

Президентнинг 27.11.2017 йилдаги ПҚ–3405-сон қарори билан 2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тасдиқланди.

 

У ўз ичига қуйидаги чора-тадбирларни олган:

  •  ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш лойиҳаларини амалга ошириш;
  • қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологиялари тизимини жорий этиш;
  • ирригацияни ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
  • мелиоратив сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослашган қурилиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
  • сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш;
  • сув ресурсларидан фойдаланиш мониторинг тизимларини такомиллаштириш.

 

Бир ой муддатда вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий комплекс чора-тадбирлар дастурлари ҳамда ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли лойиҳалари рўйхати ишлаб чиқилади. Бунда 2017 йилда давлат эҳтиёжлари учун пахта тайёрлаш мажбуриятларини бажармаган туманларнинг суғориладиган ерларини суғориш суви билан таъминлаш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Тижорат банклари томчилатиб суғориш тизимини ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг сувни тежайдиган бошқа технологияларини жорий этаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан инвестицияларни жалб этилишига кўмак кўрсатади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 28.11.2017 йилда кучга кирди.    

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50