Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 июлда 2817-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги низом тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қизил китобга нималар киритилади
Қизил китобга нималар киритилади
05.08.2016
Эслатиб ўтамиз, Қизил китоб Ўзбекистон ҳудудида табиий муҳитда яшайдиган ҳайвонлар, ўсимликлар ҳамда қўзиқоринларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари, уларнинг ҳолати ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи ҳисобланади. Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.
Ҳужжат Қизил китобда қайд этиладиган ҳайвонлар ва ўсимликларга оид маълумотларнинг турларини, уларни Қизил китобга киритиш ва ундан чиқариш асослари ҳамда тартибини, шунингдек Қизил китобни юритиш чора-тадбирларини ва бошқа масалаларни ўз ичига олади.
Белгиланишича, Қизил китоб Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан электрон шаклда юритилади. Қизил китобнинг электрон шакли Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий сайтида (www.uznature.uz) жойлаштирилади. Шу билан бирга, Қизил китоб 10 йилда камида бир марта илмий-оммабоп нашр сифатида чоп этилади.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қизил китобга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлайди, уларни ўзининг сайтида жойлаштиради, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланувчилар ҳамда ушбу соҳада давлат назоратини амалга оширувчи ташкилотларга эътиборига етказади.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 1 августдаги 30-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Мавзу бўйича материал:
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»