Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Қоракўлчиликни ривожлантиришнинг мақсадли параметрларига ўзгартиришлар киритилди

15.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 8.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6259-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат жун йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш, ипак ва жунни қайта ишлаш, улардан ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси этиб ҳамда Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси этиб қайта номланганлиги муносабати билан, Президентнинг 8.07.2021 йилдаги ПҚ-5178-сон қарорига мувофиқ бир қатор НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Президентнинг 2.09.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6059-сон Фармонида:

а) 2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди ва унда белгиланган барча яйловлар Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) доимий эгалигига ўтказилади;

б) Қўмитанинг асосий вазифалари жумласига қуйидагилар ҳам киритилди:

  • жунни қайта ишлаш саноатида рақобатни ривожлантириш, жун етиштириш ва уни қайта ишлаш йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;
  • жунни қайта ишлашга ҳунармандларни кенг жалб қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ва уларнинг даромадини оширишга кўмаклашиш;
  • хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўли билан соҳани ривожлантириш.

 

Шунингдек Президентнинг 16.03.2017 йилдаги «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2841-сон қарорида Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг асосий вазифаларига қуйидагилар қўшимча равишда киритилди:

  • жун йўналишидаги майда шохли қорамолларни кўпайтириш, жун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва уни чуқур қайта ишлаш;
  • Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигидаги яйловлар ҳосилдорлигини ошириш, яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйиш ва каврак плантацияларини ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек табиий ҳолда ўсувчи каврак ўсимликларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
  • республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос келадиган озуқабоп ўсимликлар етиштиришни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • республика ҳудудларида кавракни саноат усулида етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.

 

Президентнинг 2.09.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4817-сон қарорида Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 44 нафардан иборат бўлган янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

 

Шунингдек Президентнинг қуйидаги қарорларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди:

  • 14.03.2018 йилдаги «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3603-сон қарори;
  • 16.08.2019 йилдаги «Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4420-сон қарори.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева. 


Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50