Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланмоқда

12.11.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2024 йилдаги «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-727-сон қарори қабул қилинди.

 

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан:

  • қуйидагилар тасдиқланмоқда:
    • карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, фитосанитария сертификати ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш учун рухсатнома паспортлари;
    • давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспорти;
    • маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг паспорти;
  • қуйидагилар белгиланмоқда:
    • карантин рухсатномаси ва фитосанитария сертификатини олиш учун аризаларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда расмийлаштириш тартиби;
    • рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни рад этиш тўғрисидаги хабарни электрон шаклда бериш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

                            Собир Нурбердиев