Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби белгиланди

21.09.2017


Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда ДСҚ) қарори ўйхат рақами  2926, 2017 йил 5 сентябрь) билан Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчининг шахсий кабинети ДСҚнинг веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг (кейинги ўринларда - ДСХ) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳамкорликларини таъминлайдиган ахборот ресурси.

 

Шахсий кабинет жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс солиқ тўловчи сифатида ДСХ органларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида автоматик режимда шакллантирилади. Шахсий кабинетлар солиқ тўловчилар тоифалари (жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар) учун алоҳида шакллантирилади. Солиқ тўловчи фақат битта шахсий кабинетга эга бўлиши мумкин. Солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш жойидан қатъи назар, унинг ДСХ органлари билан ўзаро ҳамкорлиги мазкур шахсий кабинет орқали амалга оширилади.

 

Шахсий кабинет автоматик тарзда шакллантирилишига қарамай, солиқ тўловчи уни активация қилиш (ДСХ органлари билан электрон шаклда ўзаро ҳамкорлик қилишга ўтиш) ёки ундан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни ўзи қабул қилади. Бунинг учун солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойи бўйича ДСХ органига тегишли ариза билан мурожаат қилиши керак (жисмоний шахслар учун, якка тартибдаги тадбиркорлар учун, юридик шахслар учун намуналарга қаранг). Ариза берилган кундан бошлаб шахсий кабинет активация қилинади (фойдаланиш тўхтатилади).

 

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш солиқ тўловчининг электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланилган ҳолда ягона идентификация қилиш тизими орқали амалга оширилади. Бунда:

  • солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кириш учун — жисмоний шахснинг ЭРИ калити;
  • давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахснинг ЭРИ калити — солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига кириш учун;
  • солиқ тўловчи юридик шахснинг шахсий кабинетига кириш учун — юридик шахс вакилининг ЭРИ калити талаб этилади.

 

Агар жисмоний шахс ДСХ органларида юридик шахснинг раҳбари сифатида ҳисобга қўйилган бўлса, ушбу жисмоний шахс ўзининг электрон рақамли имзоси калити ёрдамида юридик шахснинг шахсий кабинетига кириши мумкин.

 

Шахсий кабинет ёрдамида қуйидаги ҳужжатлар билан алмашиш амалга оширилади:

 

Солиқ тўловчилардан ДСХ органларига

ДСХ органларидан солиқ тўловчиларга

а) ДСХ органлари билан шахсий кабинет орқали ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш (амалга оширишни рад этиш) тўғрисидаги ариза;

 

б) ДСХ органига солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали юборилиши Солиқ кодексида назарда тутилган ҳужжатлар;

 

в) бошқа ҳужжатлар (маълумотлар), шу жумладан ДСХ  органларига мурожаатлар.

 

Изоҳ: Солиқ тўловчилар томонидан ДСХ органларига юбориладиган  ҳужжатлар рўйхати ДСҚ веб-сайтида жойлаштирилади.

а) солиқ тўловчига шахсий кабинет орқали юборилиши Солиқ кодексида назарда тутилган ҳужжатлар;

 

б) солиқ тўловчини фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабардор қилиш;

 

в) фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси;

 

г) бошқа ҳужжатлар (маълумотлар), шу жумладан солиқ тўловчиларнинг ДСХ органларига мурожаатларига жавоб хатлари.

 

Шахсий кабинет активация қилинганда томонларнинг ҳужжатларни қоғозда топшириши (жўнатиши) мажбурий ҳисобланмайди. Бунда ДСХ органи томонидан қабул қилиб олинган кун солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат жўнатилган вақт деб ҳисобланади. ДСХ органи томонидан солиқ тўловчига электрон ҳужжат жўнатилган кундан кейинги иш куни солиқ тўловчи томонидан шахсий кабинет орқали ҳужжатни қабул қилиш вақти ҳисобланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50