Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

ССП тизими тубдан ислоҳ қилинади

20.06.2017

Президент “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилди.

 

Ҳужжатда асосий эътибор Савдо-саноат палатаси (ССП) ролини кучайтиришга қаратилган.

 

ССП олдига янги вазифалар қўйилди

 

ССПнинг қуйидаги 6 соҳадаги янги фаолият йўналишлари белгиланди: тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида; ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида; тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида; давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида; тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида; ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасида.

 

Масалан, ССП Президент, Бош вазир ва Ҳукумат аъзолари,   депутатларнинг тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам учрашувларини  ташкил этади.

 

ССПга Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларнинг муддатлари ва сонини белгилашда иштирок этиш, шунингдек

давлат ва хўжалик  бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари  раҳбар ва ходимларига нисбатан даъво берган тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ифода қилиш топширилди.

 

Шунингдек, ССП «startup» лойиҳаларни, ёшларнинг, аввало таълим муассасалари битирувчиларининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.  Маҳаллий товар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида эса Палата Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчилари, шунингдек, ССПнинг чет элдаги ваколатхоналари билан фаол ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

ССПнинг бошқарув  тузилмаси ўзгарди

 

Ўрнатилишича, ССПнинг қурултойи олий бошқарув органи ҳисобланади ва у 4 йилда камида 1 марта йиғилади. Қурултойлар орасида палатанинг бошқарув органи қурултой делегатлари томонидан сайланадиган 25 кишидан иборат Президиум ҳисобланади. Ижро этувчи орган Ижроия қўмитаси ҳисобланиб, у ўз фаолиятида Президиумга ҳисобот беради.

 

ССП раиси лавозимига Президентнинг тавсияси бўйича қурултой делегатлари томонидан сайланади. ССП раиси лавозими бўйича ССП Президиуми раиси ҳисобланади ва Ижроия қўмита ишини бошқаради. Ижроия қўмита раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари лавозимларига ССП раисининг тавсияси билан Президиум томонидан тайинланади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов. 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48