Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2131-2, 2016 йил 14 декабрь) билан Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат 1 кунда берилади
Товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат 1 кунда берилади
21.12.2016
Энди илгари бир хил товар1 учун сертификат олган ариза берувчи мурожаат қилган тақдирда, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш ариза топширилган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда аризада товар номи ва миқдоридан сўнг илгари берилган сертификатнинг рақами кўрсатилади.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар, шу жумладан, реэкспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни олиш юзасидан мурожаат қилганда ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда ахборот тизими орқали тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Қарор айрим бошқа ўзгартиришларни ҳам сақлайди ҳамда 01.01.2017 йилдан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан«Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади
1 Бир хил товар – айнан бир ишлаб чиқарувчи томонидан бир хил технологик жараёнга асосан ишлаб чиқарилган, айнан бир ариза берувчи томонидан сертификатлаш учун тақдим этилган, ТИФ ТН кодлари бўйича бир хил таркибга, номга (шу жумладан, модели, русуми, нави бўйича) эга товар.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»