Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Уйлар барча зарур телеком-инфратузилма билан қурилади

23.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президент 22.05.2019 йилдагиЎзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжат ушбу йўналишда янги тартиб жорий этилишини назарда тутади.

 

Биринчидан, телекоммуникация тармоқлари, қурилмалари, воситалари ва объектлари, операторлар ва провайдерларнинг мобил алоқа базавий станциялари, шу жумладан, ижарага берувчиларнинг ҳудудларида ижара асосида ўрнатилган станциялар мулкчилик шаклидан қатъи назар, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари ҳисобланади.

 

Иккинчидан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари, шу жумладан, кабель канализацияси, паст токли кабель шахталари, телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмалар билан таъминланмаган жамоат, саноат, турар жой, маъмурий бинолар ва иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилишга йўл қўйилмайди, лойиҳа-смета ҳужжатлари 2019 йил 1 июлгача тасдиқланган бинолар ва иншоотлар бундан мустасно. Маҳаллий ҳокимиятларга лойиҳалашга топшириқларни ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш босқичларида ушбу талабга риоя қилиниши устидан кузатиш топширилди.

 

Учинчидан, телекоммуникация объектларини кўчириш, қайта ўрнатиш, шунингдек, уларнинг фаолиятига учинчи шахслар томонидан ҳар қандай аралашиш юзага келган муаммоларни ҳал этишнинг бошқа имкониятлари мавжуд бўлмаган ҳоллардагина ҳамда фақат мазкур объектларнинг эгаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг бундай ишларни амалга ошириш бўйича харажатлари мазкур ўзгаришларнинг ташаббускори томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади.

 

Тўртинчидан, бинода яшовчилардан телекоммуникация хизматларини тақдим этишга ариза мавжуд бўлганда ХУМШ телекоммуникация операторлари ва провайдерларига бино ичида телекоммуникация тармоқларини паст токли кабель шахталари, телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмадан беғараз асосда фойдаланган ҳолда ўтказишни рад этишга ёки тўсқинлик қилишга ҳақли эмаслар, мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш бундан мустасно.

 

Бешинчидан, 2019 йил 1 августдан бошлаб:

  • давлат-хусусий шериклик шартларида олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган бюджет ташкилотлари учун телекоммуникация инфратузилмасини яратишни таъминлаган телекоммуникация операторлари ва провайдерларига, мобил алоқа операторларидан ташқари, 10 йил давомида қуйидагилар кафолатланади:

уларнинг хизматларидан олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари фойдаланиши;

“Ўзбектелеком” АК томонидан Интернет тармоғига кириш хизматини уланиш жойидан қатъи назар ягона тариф бўйича тақдим этилиши;

олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари томонидан мазкур ташкилотларга, шунингдек, ушбу ҳудуддаги аҳоли ва бошқа юридик шахсларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган телекоммуникация воситаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмаларни беғараз асосда тақдим этиш;

  • телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солинадиган база олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари учун муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини яратишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади.

 

Бундан ташқари, мазкур соҳада бир қатор имтиёз ва преференциялар назарда тутилади:

  • Wi-Fi технологияси бўйича симсиз маълумотлар узатиш учун сигнал қувватидан қатъи назар 2400-2483,5 МГц ва 5000-5999МГц радиочастота полосаларида эксплуатацион йиғим ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди;
  • давлат кўчмас мулкидан телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун фойдаланганлик ижара тўловининг энг кам ставкалари, оширувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда, “симли электр алоқаси”дан фойдаланиш мақсади бўйича ставкага тенг миқдорда қўлланилади;
  • истисно тариқасида, телекоммуникация операторлари ва провайдерларига 2022 йил 1 январга қадар телекоммуникация объектларини қуриш-монтаж ишларини, радиоэлектрон воситаларни ўрнатиш майдончаларини (жойларини) келишгандан сўнг, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан параллел равишда амалга оширишлари мумкин;
  • 2022 йил 1 январга қадар юридик шахслар томонидан олиб кириладиган телекоммуникация воситалари (шарҳ эълон қилинган пайтда рўйхат мавжуд эмас, таҳр.) божхона тўловларини тўлашдан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

 

Операторлар ва провайдерларга 2019 йил 1 июлдан бошлаб gov.uz давлат субдоменида жойлаштирилган ахборот ресурсларига киришда ишлатиладиган трафик учун ҳақ олмаслик тавсия этилди.

 

Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги туристик объектларда, шу жумладан, 2019 йилда давлат-хусусий шериклик шартларида Интернет тармоғидан симсиз фойдаланиш бўйича оммавий нуқталар пайдо бўлади.

 

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш ва тегишли хулоса бериш улар киритилган санасидан бошлаб 2 ҳафта муддатда амалга оширилади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50