Президентнинг 27.11.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Юбилей тадбирларини ўтказиш учун Ташкилий қўмита тузилди. Улар орасида:
- 2018 йил январь ойида Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасини очиш;
- Қарши шаҳрида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ҳайкал ўрнатиш ва тантанали очилиш маросимини ўтказиш;
- Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;
- “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроникаси (солнома)” китобини, “Маънавият” нашриётида Ислом Каримовнинг “Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларини, шунингдек, “Президентга мактублар” китобини нашр этиш;
- Самарқанд шаҳрида “Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш;
- 2018 йилнинг I чорагида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” танловини якунлаш ва унинг ғолибларини тақдирлаш;
- таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, турли соҳа мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига бағишланган учрашувлар ташкил этиш.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.