Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Ўзбекистонда хусусий болалар боғчалари ва мактаблар жадал ташкил этилади

21.09.2017


Президентнинг 14.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахслар томонидан мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш лицензия асосида (2018/2019 ўқув йили бошлангунга қадар ҳар бир туман ва шаҳарда мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида камида биттадан юридик шахс ташкил этилади) амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда ТҲШ бўйича чеклов мавжуд – хусусий болалар боғчалари, мактаблар ва ўқув курслари муассаса шаклида рўйхатдан ўтказилади.

 

Ўрнатилишича, нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар:

  • ўз фаолиятини давлат таълим стандартлари ва талаблар асосида амалга оширади;
  • амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилган ҳолда юқори малакали педагог ва бошқа кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўради;
  • ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабат ўрнатади;
  • ўз фаолиятини аҳолига пуллик таълим хизматларини кўрсатиш, хайрия фондлари ва грантлардан келиб тушган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштиради;
  • битирувчиларга давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат беради.

 

Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10%идан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиш бўйича квота белгиланди. Бунда кейинги йилларда ўқувчиларни бепул (грант асосида) ўқитишни давом эттириш бўйича қарор нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан таълим олувчининг оилавий шароити ва унинг академик натижаларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.

 

Давлат рақобат қўмитасига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолига нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган бино, объектлар ва иншоотларни давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ўрнатилган тартибда сотиш топширилди.

 

Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда қуйидаги тўловлардан озод қилинди:

  • барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари), бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилади;
  • меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўлов.

 

Бундан ташқари, юридик шахслар томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатишда:

  • чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғи ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратиладиган тўловлардан тузилган меҳнат шартномаси доирасида озод қилинади;
  • чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларга икки томонлама авиачипталарни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар (узоқ муддатли меҳнат шартнома асосида – бир йилда икки мартадан ошмаган ҳолда) иш берувчи томонидан қопланиши мумкин;
  • чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларнинг яшаш жойи учун тўловлар қисқа муддатли меҳнат шартномаларига асосан (бир ойдан кўп бўлмаган муддатга) иш берувчилар томонидан амалга оширилади, узоқ муддатли меҳнат шартномалари доирасида уларнинг яшаш жойи учун тўловлар шартнома шартларига мувофиқ иш ҳақи билан биргаликда тўлаб берилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50