Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2023 йилдаги “Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги 273-сон қарори қабул қилинди.
Қоракўл IT-кластери ахборот-коммуникация технологиялари ва IT-хизматлар экспорти йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлайди.
Кластер доирасида:
- замонавий инфратузилма, лабораториялар ва тадқиқот марказларига эга бўлган университет;
- масофавий IT-хизматларни экспорт қилиш маркази;
- стартап-лойиҳаларни ривожлантириш учун тадқиқот марказлари, ўқув лабораториялари ва инкубацион маркази ташкил этилади.
2023 йил 31 декабрга қадар маъмурий бино, ўқув лаборатория ҳамда 5600 ўринли ўқув корпуслари барпо этилади. 2024 йил 1 сентябргача 1300 ўринли талабалар турар жойи, 15 ўринли меҳмонхона, 100 ўринли инкубацион марказ, 200 ўринли масофавий IT-хизматларни экспорт қилиш маркази, ошхона ва очиқ ҳамда ёпиқ турдаги спорт иншоотлари очилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.07.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.