Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади

05.01.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони билан бутун мамлакат миқёсида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади.

 

Лойиҳа дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган ва қуйидагиларни назарда тутади:

  • дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш;
  • илмий ёндашувлар асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва бошқа хусусиятларини аниқлашга қаратилган тадқиқот ва таҳлилларни амалга ошириш ҳамда бунинг натижасида ҳудудлар кесимида республика харитасини ишлаб чиқиш;
  • кўчатхоналар сонини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштириш;
  • ҳудудларда "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни барпо этиш;
  • дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш, унинг самарали фаолиятини таъминлаш;
  • ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъул бўлган шахсларни белгилаш, бу борада рағбатлантириш механизмларини кенг жорий этиш;
  • дарахтларни шикастлантириш ва нобуд қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини янада ошириш.

 

Фармон билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилди. Бунда белгиланишича, мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга:

  • мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга;
  • дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

 

Мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидаги рейтинг баҳоси бир поғона пасайтирилади. Бунда:

  • рейтинг баҳоси бир поғона пасайтирилган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил мобайнида рейтинг баҳосини кўтариш имконидан маҳрум бўлади;
  • рейтинг баҳосини бир поғонага пасайтириш имкони бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил муддатга қурилиш- пудрат ташкилотлари электрон рейтингидан тўлиқ чиқариб ташланади.

 

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи  ҳокимият органларининг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.

 

Жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилмоқда, унга мувофиқ:

  • аҳоли томонидан ИИВ ва Давлат экология қўмитасининг махсус ахборот тизимига юборилган, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосурат ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
  • ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
  • рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади;
  • ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича фотосурат, видеоёзув ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди;
  • рағбатлантириш маблағлари ундириладиган жарималарнинг тегишли органлар ҳисобида қолдириладиган қисмидан қоплаб берилади.

 

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "яшил боғлар"ни барпо этиш дастури;
  • 2022-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда янги ҳамда маданият ва истироҳат боғлари негизида ташкил этилаётган "яшил жамоат парклари" рўйхатлари;
  • 2022-2026 йилларда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги кўкаламзорлаштириш ҳудудларига суғориш тизимларини ва сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш бўйича дастур;
  • 2022-2026 йилларда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника ва механизмлар билан жиҳозлаш параметрлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48