Таълим олганликни тасдиқловчи ҳужжат йўқолганда ёки фойдаланиш учун асл ҳолатини йўқотганда, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда ҳужжатнинг дубликатини бериш учун энди Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПга мурожаат қилиш зарур.
Фуқаро патруль ходими томонидан тўхтатилганда унинг шахси онлайн аниқланади
Фуқароларни идентификация қилиш учун “Е-патруль” тизими жорий этилади, уларнинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб боришмайди.
Беларусь Республикаси инвесторлари учун қўшимча кафолатлар
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Ҳайдовчиларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
Ўқув марказларида фақат автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар соҳа фанларидан дарс беради.
Ўзбекистон ва Покистон хавфсизлик бўйича қўшма комиссияни ташкил этди
Унинг фаолияти икки мамлакат ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича қўшма қарорларни ўз вақтида ишлаб чиқишга қаратилади.
Халқ таълими вазирлиги ҳузурида касбларга тайёрлаш маркази ташкил этилди
Марказнинг асосий вазифаларидан бири - умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш.
Автомактабларнинг рейтинги белгиланади
Бу билан ИИВ қошидаги Жамоат тартибини сақлаш департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати шуғулланади.
«Қоракўл» ЭИЗ малакали мутахассислар билан тўлдирилади
ЭИЗ ҳудудида ер майдонларини ижара ҳуқуқи асосида ажратилганда, бунинг учун тўловларни ўн икки ой муддатда бўлиб тўлаш мумкин.
Пахтачилик соҳасида рақобат муҳити шаклланмоқда
Президент ҳузурида Пахтачилик кенгаши ташкил этилди, унинг зиммасига бир қатор вазифалар, жумладан, давлат-хусусий ҳамда хусусий уруғчилик кластерларини ташкил этиш юкланади.
Хотин-қизларнинг таълим олишлари учун кредитлар ажратилади
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун - $21,4 млн
Корея Республикаси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида жойлашган бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун йўналтириладиган грантлар ажратди.
“Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасининг 2-фазаси бошланади
Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга оширилади.
Мактабгача таълим соҳасида ДХШни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш учун хорижий молия институтларининг 70 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари жалб қилиниши кутилмоқда.
Энергоресурслар тарифлари ҳозирча оширилмайди
Вазирлар Маҳкамаси 30.06.2022 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 348-сон ВМҚнинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туради.
Ички ишлар органлари электрон браслетлардан фойдаланишади
Улар конвой остидаги шахсларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш учун мўлжалланган.
Чет эл фуқароларининг қай бири кўчмас мулк объектини яшаш гувоҳномасисиз сотиб олиши мумкин
Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати тасдиқланди.
ЙПХ постларида «яшил» ва «қизил» йўлак тизими жорий этилади
«Яшил» йўлакдан ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт, «қизил» йўлакдан эса қидирувда бўлган, суғурта полисининг муддати ўтган, техник кўрикдан ўтмаган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси бор бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.
Концерт-томоша фаолиятидан давлат божини ундириш тартиби ўзгартирилди
Шунингдек, концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахсларга даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда тўлаш ҳуқуқи берилади.
«Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди
Унинг доирасида автомобиль йўллари инфратузилмаси такомиллаштирилади, трассаларда ҳаракатни бошқариш тизими ва жамоат транспорти рақамлаштирилади, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар ажратилади
Улар тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш, ҳунармандчиликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолига қўшимча даромад манбаи яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш учун йўналтирилиши мумкин.
Янги сонларда ўқинг
- Ўзэнергоинспекция нима учун жарима солади
- Ишлаб чиқариш корхонасида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартиби
- «Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»
- Текинга олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
- Юридик шахс ижарага олинган объектни таъмирлаш харажатларини қандай акс эттириши керак
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Иш ҳақи қандай тўланади
- Болалар масалалари бўйича миллий комиссия вазифалари қайта кўриб чиқилди