Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойи учун бош бухгалтер режаси Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари Масъулияти чекланган жамиятнинг устав капитали қандай шакллантирилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
20.12.22

Тушлик вақти 1 соатдан кам бўлиши мумкинми

Ташкилотда овқатланиш учун танаффус атиги 45 дақиқани ташкил қилади. Директор буни ташкилот ҳудудида ходимлар тезда тушлик қилиб олишлари мумкин бўлган ошхона мавжудлиги билан асосламоқда. Шу боисдан катта танаффус берилишига зарурат йўқ экан. У ҳақми?

20.12.22

Янги МК: асосий ўзгаришларнинг қиёсий жадвали

Янги Меҳнат кодекси амалдагисидан икки баравар катта, унда янги боблар ва кўплаб янги нормалар пайдо бўлди. Ўзгаришларни яхшироқ тушунишингиз учун қиёсий жадвалимиздан фойдаланинг.

20.12.22

Гендерга оид аудит ўтказиш тартиби белгиланди

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди.

20.12.22

«Давлат назорати асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ҳужжатга назорат тадбирлари натижалари ва улар устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисидаги боб киритилган. Бу жамиятга назорат қилувчи органлар ишини баҳолаш имконини беради.

19.12.22

Cуд экспертларини рейтинг тизими асосида баҳолашади

Баҳолаш натижалари бўйича улар моддий рағбатлантирилишлари ёки интизомий жазога тортилишлари мумкин.

19.12.22

МБнинг асосий ставкаси йиллик 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк бошқарувининг 15 декабрдаги йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.

16.12.22

Ходимни меҳнат шартномаси бекор қилинаётгани тўғрисида қачон ва қайси муддатда огоҳлантириш керак

Ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда, иш берувчи уни бу ҳақда олдиндан огоҳлантириши шарт. Баъзи ҳолларда огоҳлантириш муддати пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Бундан ташқари, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари белгиланган ходимларнинг тоифалари мавжуд.

16.12.22

Ахборот соҳасидаги қонунчилик кодексга мужассамлаштирилади

Ахборот кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу лойиҳа Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ахборот соҳасида муносабатларни тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган ҳужжатдир.

16.12.22

Аҳоли бандлиги қандай таъминланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

15.12.22

Янги МК профессионал спортчиларнинг меҳнатини қандай тартибга солади

Амалдаги Меҳнат кодексида айрим тоифадаги ходимлар каби спортчилар билан меҳнат муносабатлари назарда тутилмаган. Янги Меҳнат кодекси эса махсус – «Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари» бўлимини ўз ичига олади.

14.12.22

Сув ресурсларини бошқариш кластерларга берилади

Ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида уларни сақлаш, таъмирлаш-тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш учун кластерларга берилади.

14.12.22

Ўзбекистон МҲХСнинг 60 дан зиёд стандартлари ва шарҳларини тан олди

Эндиликда ушбу стандартлар республика ҳудудида қўлланилиши мумкин.

14.12.22

Илмий даражали тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Қўшимча ҳақнинг аниқ миқдори 10 та мезондан келиб чиқиб белгиланади.

14.12.22

Ер ости сувларидан қандай оқилона фойдаланиш мумкин

Ер ости сувларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида улардан фойдаланувчилар ўз тасарруфидаги иншоотларни сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашлари керак.

13.12.22

Бензин нархини барқарорлаштириш бўйича чоралар тасдиқланди

Уч ой мобайнидан АИ-80 русумли бензинга акциз солиғи солинмайди.

13.12.22

2023 йил январь ойи учун таътил қандай расмийлаштирилади

Бугунги кунда кадрлар бўйича мутахассислар ходимларга 2022 йил декабрь ойида бошланувчи ва 2023 йил январь ойида тугайдиган таътилларни расмийлаштира туриб муаммога дуч келишмоқда.

12.12.22

Янги МК: меҳнатга ҳақ тўлаш (1-қисм)

Янги МК ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини максимал даражада батафсил баён қилди. Мавзу кенг ва қизиқарли, шунинг учун уни қисмларга ажратамиз.

09.12.22

Давлат божи миқдорлари камайтирилди

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи миқдори уч бараварга қисқартирилди.

09.12.22

IAPBE сертификатини қандай олиш мумкин

Хушхабар – International Alliance of Professional Business Elites (IAPBE), бизнес-таълимни сертификатлаш бўйича мустақил уюшма ва халқаро ташкилот «NORMA» маҳсулотларидан фойдаланувчилар учун чегирмаларни таклиф этади.

09.12.22

Ходим ишни давом эттирса, фойдаланилмаган таътил қандай компенсация қилинади

Ходим ташкилотда 10 йилдан ортиқ меҳнат қилади, охирги 4 йил ичида йиллик асосий меғнат таътилидан фойдаланмаган. У 4 йил учун компенсация пулини олиб, ишлашда давом этмоқчи. Унинг бундай қилишга ҳаққи борми?

07.12.22

Измир Шартномаси ратификация қилинди

Бу Ўзбекистонга хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, транспорт-логистика йўлакларини, шу жумладан транзит юкларни ташиш учун тарифларни бирхиллаштириш йўли билан кенгайтириш имконини беради.

07.12.22

Суғурта хизматлари электрон шаклда кўрсатилади

2023 йил 1 мартдан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз расмийлаштириладиган ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома онлайн тарзда юборилади.

07.12.22

E-commerce: солиқлар

Ушбу соҳага бағишланган мақолаларни эълон қилишда давом этамиз. Муаллиф – Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси, www.mato.uz асосчиси Музаффар Аъзамов.

05.12.22

Кўп квартирали уйлар мулкдорларнинг мажбурий тўловлари нималарга сарфланади

Харажатлар икки гуруҳга бўлинади: уйни таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар ва уйни бошқариш билан боғлиқ харажатлар.

05.12.22

Ўзбекистон қандай қилиб «яшил» иқтисодиётга ўтади

«Яшил» ўсишни таъминлаш дастурининг мақсадлари сирасида – иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35%га қисқартириш.

05.12.22

Крипто-активларни чиқариш тартиби тасдиқланди

Талаблардан бири – крипто-активлар эгаси эмитент томонидан чиқарилган жами крипто-активларнинг 35% ва ундан ортиғини сотиб олганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиши лозим.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Меҳнат ко­дек­си­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­моқда

Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

«Ўзбе­кис­тон – 2030» Стра­те­ги­яси­ни 2025 йил­да амал­га оши­риш дас­ту­ри қабул қилин­ди

Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Тер­гов судь­яси ва­ко­ла­ти­га оид иш­лар қан­дай кўри­ла­ди

Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

1 фев­рал­дан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Чор­ва­чи­лик ва пар­ран­да­чи­лик­ка им­ти­ёз­лар бе­рил­ди

Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Дав­лат ор­ган­ла­ри­нинг бар­ча рас­мий сай­тла­ри – Яго­на плат­фор­ма­да

Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Тур­кий дав­лат­лар халқаро уни­вер­си­те­ти таш­кил этил­моқда

Бу Республика олий таълим кенгаши ва Туркия олий таълим кенгаши муассислигидаги нодавлат олий таълим ташкилоти бўлади.

Гиёҳван­длик во­си­та­ла­ри ва пси­хот­роп мод­да­лар до­ри­хо­на­лар­да қан­дай сақла­на­ди ва со­ти­ла­ди

Гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.

Олий маъ­лу­мот­ли кад­рлар­га дав­лат бу­юр­тма­си қан­дай шак­ллан­ти­ри­ла­ди

У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@amkuL: 25.02.25 11:51:51
Шарҳлар: 1629
ўқиш

24.09.13
Гость_1????%2527%2522: 25.02.25 11:51:40
Шарҳлар: 1629
ўқиш

24.09.13
Гость_1'": 25.02.25 11:51:28
Шарҳлар: 1629
ўқиш

24.09.13
Гость_-1" OR 2+682-682-1=0+0+0+1 -- : 25.02.25 11:51:13
Шарҳлар: 1629
ўқиш
.

Валюталар курси

2025-02-27
  • USD:12879.95 (+0.00) сум
  • EUR:13520.08 (+0.00) сум
  • RUB:150.69 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг