
Ёшлар туризми фаол ривожлантирилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ўзгаришлар юз бериши, «Uzbekistan Tourism Industry Awards» мукофоти таъсис этилиши, Ёшлар туризми воқеалари ягона тақвими жорий этилиши ва ёшлар хостеллари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Буларнинг барчаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган

«Навоий» ва «Ургут» ЭИЗга қўшимча ҳудудлар ажратилди
Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2018 йилдаги 628 ва 629-сон қарорлари билан иккита эркин иқтисодий зонага Самарқанд ва Навоий шаҳарларида ер майдонлари берилди

Илмий фаолият натижалари тижоратлаштирилишини Президент жамғармаси қўллаб-қувватлайди
Инновацион ривожланиш вазирлигида таркибий ўзгартиришлар юз бермоқда, Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси, шунингдек Фанлар академиясининг Илмий-техникавий маркази ташкил этилмоқда. Бу Президентнинг 6.08.2018 йилдаги ПҚ–3899-сон қарорида назарда тутилган

МЧЖ дивидендларини тўлашнинг чекланган муддатини қонунда қайд этиш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилди

ЭКИҲ индексацияси ижтимоий тўловлар суммасига таъсир кўрсатади
Президентнинг 7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармонида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган

Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлардаги тўхтаб туриш жойларида – ногиронлар учун 5% бепул жойлар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (7.08.2018 йилда 3048-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди

Бошқарув органларининг виртуал маконда иштироки фаоллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2018 йилдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 622-сон қарори эълон қилинди

Барчаси тайёр маҳсулот ва захиралар ҳисоби ҳақида
13 август куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Моддий-ишлаб чиқариш захиралари ва тайёр маҳсулот ҳисоби» ўқув курси бошланади

Раҳбар ё бухгалтерга, ёки текширувчиларга пул тўлайди
Директорлар икки турга бўлинади: баъзилари ўз бухгалтерига, иккинчилари текширувчи органларга пул тўлайди. Эксперт, тажрибали бухгалтер Селимова Дина Мамадалиевна бу борадаги кузатувлари билан ўртоқлашди

Яқин қариндошларга яна болаларни боғчадан олиб кетишга рухсат берилди
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3012, 14.05.2018 й.) ўзгартириш киритилди

Телекоммуникациялар объектларини олиб киришда рухсат бериш тартиб-таомиллари муддатини қисқартириш режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг барча аҳоли пунктларида уяли алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Сания Фатихова: «1UZ – амалиётчи бухгалтернинг кўп муаммосини ҳал қилиши аниқ»
Катта иш стажига эга бўлган бухгалтер Сания Фатихова маслаҳат сўраб мурожаат қиладиган шогирдлари ва тадбиркорларга 1UZ дастуридан фойдаланишни қатъий тавсия этади. Нима учун дейсизми? У «normа.uz» порталига берган интервьюсида шу ва бошқа саволларга жавоб берди

«Хорижий паспорт» қандай расмийлаштирилади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган

«Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида» ва «Ижара тўғрисида»ги қонунлар жуда эскириб кетди
Адлия вазирлиги уларни ўз кучини йўқотган деб топишни таклиф этмоқда, сабаби қонунлар ҳавола қилувчи нормалар ва эскирган атамалар билан тўлган, янада долзарб бўлган қонун ҳужжатларига зид келади ва амалда ўз аҳамиятини йўқотган

«Humo Arena» қишки спорт турларини ривожлантириш марказига айланади
Тошкентдаги «Humo Arena» кўп функцияли муз комплекси 2018 йил 30 декабргача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. ҚҲТБТ порталида ушбу спорт иншооти фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган Президент қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Давлат харидларига доир тендер ҳужжатлари, техник вазифалар ва контрактлар қачон экспертизадан ўтказилади
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги ПҚ–3874-сон қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Марказда кўрсатилган ҳужжатларни комплекс экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш ҳолатларига тузатиш киритилди

Солиқ ва божхона соҳаси устидан прокурор назорати кучайтирилди
Президентнинг 2.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий жиҳатдан кузатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5499-сон Фармони имзоланди

Божхона имтиёзларидан мақсадсиз фойдаланилганлигини камерал назорат фош этади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.08.2018 йилдаги 617-сон қарори билан Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди

Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича ҳужжатлар сони қисқартирилди
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги ПҚ–3874-сон қарори билан Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди

Пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада ислоҳ қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Давлат божхона қўмитасининг айрим хизматлари бекор қилинди
ЯИДХПда Давлат божхона қўмитасининг 6 турдаги хизмати кўрсатилиши тўхтатилди

ЯИДХПда хизматлар рўйхати кенгайтирилди
ЯИДХПда янги «Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш» интерактив хизмати ишга туширилди

Мамлакатимиз туман ва шаҳарларида «Business city» барпо этилади
Объектлардаги инвесторлар ва пудратчиларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилди

Юлия Гальцева: «Имтиҳон олдидан бевосита маслаҳат берганлари маъқул»
Юлия Гальцева Bir.uz тизими аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб олди. Билимига яраша I тоифали бош бухгалтер аттестатини қўлга киритди

Резидентлар ер участкаларини хусусийлаштиришига рухсат беришлари мумкин
Урбанизация ва ижтимоий ривожланиш миллий агентлигини ташкил этиш ҳамда фуқаролар ва юридик шахслар – резидентларга ер участкаларини сотиб олиш ҳуқуқини бериш мўлжалланган. Ерни сотишдан тушган маблағларни комплекс қурилиш ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишга йўналтириш таклиф этилмоқда

Темирйўлчилар байрам арафасида тақдирланди
Президентнинг 3.08.2018 йилдаги «Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони имзоланди

Акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори 4 баравар камайтирилади
Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурига (1.08.2018 йилдаги ПФ–5495-сон Фармон) мувофиқ 2018 йил 15 сентябрга қадар тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак

Маданият ва санъат соҳасидаги тадбиркорларга – молиявий кўмак ва имтиёзлар
Давлат-хусусий шериклик асосида маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш хоҳишини билдирган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди. Президентнинг 1.08.2018 йилдаги тегишли қарори ЎзАда эълон қилинган

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар дорихоналарда қандай сақланади ва сотилади
Гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.

Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.

"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда
Сертификатлашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади
Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг

- Томорқа ер эгаларини қандай қўллаб-қувватлашади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- 2025 йилда Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимлар: турлари, ставкалари, ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари
- К-savdo орқали сотиб олинган кўчма савдо жойларини қандай ҳисобга олиш керак

- «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Адвокат судда ишончномасиз иштирок эта олади...
- Умумий йиғилиш баённомасида уй эгаларининг имзолари қалбакилаштирилган бўлса, нима қилиш керак?
- Бўнак тўловлари: уй эгалари тежаш учун нималарни билиши керак