Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак признать затраты на приватизацию земельного участка Проект ПКМ: как налоговики хотят определять цены товаров и услуг в целях налогообложения Как подготовиться, если вызвали в налоговую инспекцию для допроса Как поставить на учет в налоговых органах договор аренды автомобиля

Микрофирмаларда меҳнат муносабатлари қандай тартибга солинади

12.01.2023

Читать на русском языке

Эътибор беринг! Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.


Янги МК микрофирма иш берувчиларининг ҳаётини анча соддалаштиради. Улар учун меҳнат муносабатларининг айрим масалаларида махсус қоидалар жорий этилади – меҳнат шартномасини тузишдан бошлаб ва уни бекор қилишгача.


Микрофирмаларда меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишдаги янгиликлар ҳақида Янги Меҳнат кодексини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА гапириб беришди:


Эслатиб ўтамиз! Микрофирма мезонлари кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли ташкилотлар Классификациясида белгиланган. Бу – фаолият соҳасига қараб ходимларнинг ўртача йиллик сони.


1. Меҳнат шартномасини тузиш

 

Янги Меҳнат кодексига микрофирмалар ходимларнинг розилиги билан муддатли меҳнат шартномаси тузишга ҳақли бўлган қоида киритилди .

 

Янги Меҳнат кодекси кучга киргандан сўнг микрофирма ходимлари билан меҳнат шартномалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (ҳозирча тасдиқланмаган) намунавий шакл асосида тузилади.


Эътибор беринг
Муддатли меҳнат шартномасини тузиш – бу иш берувчи микрофирманинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқдир. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

 

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.