10 март куни “Менинг шаҳрим” Тошкент электрон харитасининг навбатдаги янгиланиши чиқди. Янги компаниялар, шу жумладан “Город скидок” дисконт тизими ҳамкорлари билан бир қаторда илова қатор ўзгартиришларни сақлайди.
- www.norma.uz
- Компания янгиликлари
- Пойтахт электрон харитасининг баҳорги янгиланиши
Пойтахт электрон харитасининг баҳорги янгиланиши
14.03.2017
Биринчидан, бу кўча номларининг ўзгартирилиши. Демак, Ўзбекистон шоҳкўчаси Ислом Каримов шоҳкўчасига, Тараққиёт кўчаси Маҳтумқули кўчасига ўзгартирилди. Ушбу кўчалар бўйлаб жойлашган ташкилотлар манзиллари кўчаларнинг янги номларига мувофиқ келтирилди.
Шу билан бир қаторда, Ислом Каримов шоҳкўчаси ва янги Маҳтумқули кўчасини Тошкент харитасида исталган эски номлари бўйича топиш мумкин. Эски номлари бўйича нафақат кўчани, балки каталогда жойлашган ташкилотни ҳам топиш мумкин.
Иккинчидан, ШК учун версия фойдаланувчиларида “Танланган” тугмаси, ҳар бир ташкилот карточкасида эса “Танланганни қўшиш” гиперҳаволаси пайдо бўлди. Ушбу дастакдан фойдаланган ҳолда битта виртуал жойда кўпинча зарур бўладиган ташкилотларни йиғиш мумкин бўлади. Илгари бу дастакдан “Менинг шаҳрим” харитасининг мобиль версияларида фойдаланиш имконияти мавжуд эди.
Учинчидан, сўнгги янгиланишда шаҳар транспортининг кўпгина йўналишлари, айнан 1, 9, 17, 28, 29, 53, 56, 57 автобуслар ва 17м, 20м, 36м, 56м, 100м, 168м, 173м йўналишли таксилар йўналишлари янгиланди. Қайд этиш лозимки, келтирилган йўналишларнинг аксарияти бўйича жиддий ўзгартиришлар киритилди ҳамда бу янгиланган маршрутизаторда ўз аксини топди.
Эслатиб ўтамиз, “Менинг шаҳрим” Тошкент харитасини лойиҳа сайтидан бепул юклаб олиш мумкин. Ҳозирги кунда электрон харита шахсий компьютер ва Android ёки iOS мобиль қурилмалари учун мослаштирилган.
Мавзуга доир материаллар:
- Трейлер ва автофургонлар – улар ҳам жойлаштириш воситаси
- Аукционда – “олтин” рақамлар
- Интернет-дўкондан товар етказилишини қандай ташкил этиш мумкин?
- GM Uzbekistan сайтида «Мижозлар учун хизматлар» бўлими йўлга қўйилди
- Пойтахт аэропортида расмийлаштириш тезроқ ўтказилади
- ДБҚнинг янги хизматлари ТИФ юритишни осонлаштиради
Янги сонларда ўқинг
- Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича янги дастур
- «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Солиқ солиш мақсадларида мулкий даромадлар
- Материалларни устав фондига ҳисса сифатида бериш қандай ҳисобга олинади
- Текин олинган номоддий активларни ҳисобга олиш тартиби