Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Банкротлик мезонларини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда

18.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида банкротлик тартиб-таомилини қайта кўриб чиқиш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи Президент қарорининг лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар таклиф қилинаётир.

 

Банкротлик иши мезонлари ва унга қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш

 

Биринчидан, суд банкротлик тўғрисида иш қўзғатиши мумкин бўлган юридик шахс қарзининг энг кам жами суммасини камайтириш:

  • юридик шахсга нисбатан – 500 дан 300 ЭКИҲгача;
  • ЯТТ ёки ЯТТ мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан, - 30 дан 20 ЭКИҲгача.

 

Иккинчидан, кредиторларнинг талаблари бўйича пул мажбуриятларини, шунингдек мажбурий тўловларни, шундай мажбуриятлар вужудга келган кундан бошлаб уч ой эмас, балки икки ой ичида бажармаслик муддатини банкротлик аломатлари деб ҳисоблаш таклиф қилинмоқда.

 

Учинчидан, тугатишга доир иш юритишни узайтириш механизмига тузатиш киритиш. Ҳозирги кунда иш юритишни узайтириш ҳам банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар илтимосномасига, ҳам иқтисодий суд ташаббусига кўра узайтирилмоқда. Лойиҳа билан тугатишга доир иш юритишни суд қарорига асосан фақат юқорида кўрсатилган шахслар илтимосномаси асосида узайтириш таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, узайтиришнинг энг кўп муддатини – кўпи билан 3 ойни белгилаш кўзланмоқда (ҳозирги кунда у аниқлаштирилмаган, тугатишга доир иш юритиш муддати эса 1 йилдан ошиши мумкин эмас).

 

Тўртинчидан, бенефициар (наф олувчи, таҳр.) ва аффилланган (қарздор учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган) шахслар учун, башарти уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келган ва бу ҳақда суднинг кучга кирган ҳукми мавжуд бўлса, субсидиар жавобгарликни белгилаш режалаштирилмоқда.

 

Маълумот учун: субсидиар жавобгарлик асосий қарздорнинг жавобгарлигига қўшимча равишда бўлади.

 

Бешинчидан, банкрот қарздорларнинг мол-мулкини суд бошқарувчилари томонидан «E-IJRO AUKSION» орқали сотиш кўзланмоқда.

 

Барча юқорида келтирилганларни ўз ичига олувчи янги тартибни жорий йилнинг 1 июлидан белгилаш режалаштирилаётир.

 

Суд бошқарувчиларини тайинлаш тартибини янгилаш

 

2019 йил 1 октябрдан қуйидагилар режалаштирилмоқда:

1) солиқ органларининг аризалари бўйича қўзғатилган соддалаштирилган банкротлик тартиб-таомилларида тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш учун суд бошқарувчиларини солиқ органлари ходимлари жумласидан тайинлаш тартибини бекор қилиш;

2) юқорида кўрсатилган соддалаштирилган тартиб-таомилда тугатишга доир иш юритиш суд бошқарувчилари томонидан уларга ҳар бир тугатишга доир иш юритиш учун ойига ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида мукофот тўланган ҳолда амалга оширилади. Тўловни солиқ органлари қарздор жойлашган жой бўйича давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширадилар. Кредиторлик қарзи сўндирилгандан кейин суд бошқарувчиларига қарздорнинг сотилган мол-мулки қийматиниг 5%и миқдорида қўшимча мукофот тўланади.

3)  суд бошқарувчилари фаолияти “фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш” ихтисослиги бўйича лицензияга эга ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

4) суд бошқарувчилари ўз фаолиятини фақат Суд бошқарувчилари уюшмасига мажбурий аъзо бўлиб, аъзолик бадалини тўлаганда амалга оширишлари мумкин.

5) суд бошқарувчиларини тайинлаш суд томонидан кредитор (кредиторлар умумий йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси) ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ёхуд Уюшма ва унинг бўлинмалари томонидан Уюшма томонидан амалга ошириладиган суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг  баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

 

Суд бошқарувчилари учун курслар ташкил этиш

 

Улар 1 апрелдан ЛБМА ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактабида ташкил этилади.

 

Курсларда талабгорлар суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун шартнома асосида ўқитилади. Ўқиш якунларига кўра суд бошқарувчиси аттестатини олиш ҳуқуқини берадиган курсларни тугатганлиги тўғрисида сертификат берилади.

 

Шунингдек, курсларда суд бошқарувчиларининг профессионал даражасини ва малакасини  ошириш назарда тутилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Ленара Хикматова. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум