Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ўзбекинвест» миллий компаниясини АЖга қайта ташкил этиш таклиф қилинмоқда

23.07.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта миллий компаниясини қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжатга мувофиқ манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан «Ўзбекинвест» ЭИС МКни «Ўзбекинвест» суғурта компанияси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда - Жамият) қайта ташкил қилиш таклиф этилмоқда.

 

Шунингдек икки ойлик муддатда қуйидагиларни таъминлаш тавсия этилмоқда:

  • таъсис ҳужжатлари пакетини тайёрлаш ва тасдиқлаш;
  • Жамият ташкилий тузилмасини ва ижро этувчи органи тузилмасини тасдиқлаш;
  • Жамият таъсис ҳужжатлари пакетини рўйхатдан ўтказиш;
  • халқаро принциплар ва корпоратив бошқарув усулларини татбиқ этиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг суғурта хизматларига эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мақсадида иш услубини тубдан ўзгартириш, маҳаллий ва минтақавий суғурта бозорларида етакчи ўринларни эгаллашни назарда тутган ҳолда, 2018–2022 йилларда Жамият фаолиятини қайта таркиблаш ва янгилаш бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.  

 

Тошкент ш., Чилонзор тумани, Ц мавзеси, Чўпон ота кўчаси манзили бўйича жойлашган бино ва иншоотлар хўжалик бошқаруви ҳуқуқида бепул фойдаланиш асосида Жамиятга берилади.



 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум