Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Қаҳрамон ЭРГАШЕВ ва Қутлимурот БАБАШЕВнинг ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар юзасидан мулоҳазалари.
- www.norma.uz
- Парламент хабарлари
- Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш – вақт талаби
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш – вақт талаби
11.10.2016
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар ўтказилди. Қўмитамиз раиси Бахтиёр Ниёзматов ва бошқалар мамлакатимизда ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маблағларни иқтисод қилиш орқали истиқболли лойиҳаларни бажариш имконини бераётганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида саноатни жадал ривожлантириш ва ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 2030 йилга бориб 2015 йилдаги 33,5 фоиздан 40%га етказиш, энергияни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш эвазига ялпи ички маҳсулот учун сарфланадиган энергия ҳажмини тахминан 2 бараварга қисқартириш вазифалари белгиланган эди.
Уларни амалга оширишда соҳага оид қонунчилик, хусусан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир қатнашчилари Ўзбекистонда бугунги кунда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, балки катта миқдордаги маблағларни иқтисод қилиш, уни бошқа истиқболли лойиҳалар рўёби учун йўналтириш имконини бераётганлигини таъкидлашди. Жумладан, саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш йўналишида “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асака” банки ва “Ҳамкорбанк” иштирокида “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси тизимидаги корхоналарда 2 та, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида 9 та, “Ўзпахтасаноат” ҳамда Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаларида 6 та, жами 31 лойиҳа амалга оширилган. Пировардида ушбу субъектларда иқтисод қилинган 152,4 миллион киловатт соат электр энергияси ва 42,6 миллион куб метр табиий газ тоғ-кон, кимё, энергетика, нефть ва газ, қайта ишлаш каби саноат тармоқларига йўналтирилганлиги қайд этилди.
Семинар қатнашчиларининг эътибори 2018 йилгача ҳаётга татбиқ этиладиган ушбу лойиҳалар 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беришига қаратилди.
Тадбир якунида соҳада энергия сарфини камайтиришнинг ва самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий асосларини замон талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.
Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирликлар, банклар, ташкилотлар, идоралар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек амалиётчилар ва мутахассислар, ОАВ иштирок этишди.
Маъруф УСМАНОВ суҳбатлашди ва ёзиб олди
Мавзу бўйича материаллар:
Бизнес-омбудсман: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар амалиёти
Аҳолини газ билан таъминлаш масаласи парламент диққат марказида
“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:
Янги сонларда ўқинг
- Заргарлик соҳаси ва дам олиш масканларига солиқ имтиёзлари берилмоқда
- Материалларнинг қарз шартномаси бўйича берилиши қандай ҳисобга олинади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
- Хизмат сафари қандай расмийлаштирилади
- Ипак қурти етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича курслар очилмоқда
- «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Сунъий интеллект: технологиялар таъсири остида бухгалтер касбининг трансформацияси муқаррардир
- Зўравонликка учраган аёлларни реабилитация қилиш учун вақтинчалик бошпаналар яратилади
- «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»