Тошкент шаҳрида 2016 йил 10 октябрь куни Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида бўлиб ўтган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари чақириш тўғрисида Қарор қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Парламент хабарлари
- Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 2016 йил 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтади
Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 2016 йил 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтади
11.10.2016
Ялпи мажлиснинг кун тартибига 9 та масала, шу жумладан 4 та қонун муҳокамаси киритилмоқда:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўлланиш тартиби ҳақида;
- «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;
- «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида;
- “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашиш эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сон Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;
- “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий ва Олий хўжалик судлари таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида ва бошқа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган масалалар.
Кенгаш мажлисида Сенат аъзоларидан ташқари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, айрим фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ОАВ иштирок этдилар.
Маъруф УСМАНОВ
Мавзу бўйича материаллар:
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24−25 август кунлари мамлакат пойтахтида бўлиб ўтади
Сенатда долзарб масала муҳокама қилинди
Янги сонларда ўқинг
- Заргарлик соҳаси ва дам олиш масканларига солиқ имтиёзлари берилмоқда
- Материалларнинг қарз шартномаси бўйича берилиши қандай ҳисобга олинади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
- Хизмат сафари қандай расмийлаштирилади
- Ипак қурти етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича курслар очилмоқда
- «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Сунъий интеллект: технологиялар таъсири остида бухгалтер касбининг трансформацияси муқаррардир
- Зўравонликка учраган аёлларни реабилитация қилиш учун вақтинчалик бошпаналар яратилади
- «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»