Бу ҳақдаги қарор 2016 йил 5 август куни Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилло Йўлдошев бошчилигида парламент юқори палатасининг Кенгаши томонидан қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Парламент хабарлари
- Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24−25 август кунлари мамлакат пойтахтида бўлиб ўтади
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24−25 август кунлари мамлакат пойтахтида бўлиб ўтади
08.08.2016
Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг XXV йиллиги арафасида ўтказилаётган Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисининг кун тартибига парламент юқори палатасининг ўтган даврдаги фаолияти якунлари ва келгуси йилдаги устувор вазифаларга бағишланган маърузанинг киритилиши муҳим эканлигини алоҳида қайд этдилар.
Ялпи мажлис муҳокамасига бир қатор қонунлар, шу жумладан:
- “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги
Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг давлат ва жамият ривожидаги интеллектуал, ижодий ва бошқа салоҳиятларини мужассамлаштиришга қаратилган.
- “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат Асосий Қонуни қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида баён этилган вазифаларни бажариш юзасидан.
- “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири)
- “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (янги таҳрири)
ва бошқа қонунлар муҳокамаси ва қабул этилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси юқори палатаси қўмиталарининг ва Девонининг олтинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан Сенат Раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси парламенти юқори палатаси Кенгашининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Маъруф УСМАНОВ
Мавзу бўйича материаллар:
Қонун муҳокама жараёнида мукаммаллашади
Янги сонларда ўқинг
- Заргарлик соҳаси ва дам олиш масканларига солиқ имтиёзлари берилмоқда
- Материалларнинг қарз шартномаси бўйича берилиши қандай ҳисобга олинади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
- Хизмат сафари қандай расмийлаштирилади
- Ипак қурти етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича курслар очилмоқда
- «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Сунъий интеллект: технологиялар таъсири остида бухгалтер касбининг трансформацияси муқаррардир
- Зўравонликка учраган аёлларни реабилитация қилиш учун вақтинчалик бошпаналар яратилади
- «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»