Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Ўзбекистон МҲХСнинг 60 дан зиёд стандартлари ва шарҳларини тан олди

14.12.2022

Читать на русском языке

Молия вазирининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (09.12.2022 йилда рўйхатга олинган, рўйхат рақами 3400).

 

Маълумот учун: Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) молия ҳисоботларини тақдим этишдаги тафовутларни бартараф этишга, компаниялар, шу жумладан жаҳон миқёсидаги компаниялар томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг сифатини оширишга қаратилган стандартлар мажмуи. Ўзбекистон МҲХСга босқичма-босқич ўтиб келмоқда.

 

Ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида 60 дан зиёд МҲХС ва уларга тушунтиришлар матни қўлланилади. Стандартларда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг айрим йўналишлари бўйича ҳисоб юритиш ва ҳисоботни шакллантириш бўйича қоидалар мужассамлашган.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Собир Нурбердиев.