Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Ягона миллий баҳолаш стандарти янгиланади

12.09.2023

Читать на русском языке

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини (кейинги ўринларда – ЯМБС) тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

 

Маълумот учун: ЯМБС баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини ҳамда баҳолаш тартиби ва баҳолаш экспертизасига қўйиладиган талабаларни белгилайди.

  

ЯМБС  амалдаги таҳрирдаги стандартдан фарқли равишда:

  • халқаро баҳолаш стандартлари нормаларига мувофиқлаштирилган;
  • тизимлаштирилган;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича стандартни акс эттирган;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлардан фойдаланиш муддатини белгилайди;
    • транспорт воситалари қийматини баҳолаш бўйича алоҳида стандартни акс эттирган;
    • қурилиш, реконструкция ёки таъмирлаш жараёнида (девелопмент) бўлган биноларнинг қийматини  баҳолаш стандартини акс эттирган;
    • номолиявий мажбуриятларни (кафолатлар, қопламалар, мажбуриятлар ва ҳ.к.) қийматини баҳолаш тартибини акс эттирган;
  • давлат тили ва рус тилларида ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.