Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак признать затраты на приватизацию земельного участка Проект ПКМ: как налоговики хотят определять цены товаров и услуг в целях налогообложения Как подготовиться, если вызвали в налоговую инспекцию для допроса Как поставить на учет в налоговых органах договор аренды автомобиля

Инспектор-психологлар айрим ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишга ҳақли

05.02.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 01.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-902-сон Қонун имзоланди.

 

Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига қуйидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун зарур ваколатлар берилмоқда:

  • болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажарилмаганда;
  • жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилинганда;
  • шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилинганда.

 

Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш ваколати берилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.02.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев