Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли результаты «камералки» попали в Департамент по борьбе с экономическими преступлениями Может ли представительство сдавать помещение в субаренду Как уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентов

Баҳолашнинг янги тизими жорий этилган мактаблар фаолияти қандай баҳоланади

08.05.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2024 йилдаги “Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 263-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 21.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар жорий этилади:

  • умумтаълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактаблар фаолиятини баҳолаш;
  • янги тизимни самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга Давлат бюджетидан лавозим маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама бериш тартиби.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқитувчилари ва раҳбарларини баҳолаш, шунингдек устама тўлаш ўқув йили якуни бўйича амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида доимий равишда ишлайдиган мониторинг гуруҳлари тузилади.

 

Мониторинг гуруҳи раҳбарлар ва ўқитувчилар рўйхатини шакллантиришни қуйидаги икки босқичда амалга оширади:

1) баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг электрон журнал маълумотлари асосида ўқувчиларнинг йиллик ўртача баҳоларини таҳлил қилади ҳамда тегишли ҳудуднинг энг яхши натижа кўрсатган биринчи мактабларини саралаб олади;

2) белгиланган билимни баҳолаш мезонлари, ўқувчиларни сўровдан ўтказиш ва бошқалар асосида саралаб олинган мактаблар балларининг умумий сонини таҳлил ва ҳисоб-китоб қилади.

 

Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан рейтингда энг яхши натижаларни кўрсатган биринчи 5 фоиз умумтаълим мактаблари иш  ҳақига 40 фоиз устама олади. Кейинги 10 фоиз умумтаълим мактаблари 30 фоиз устама олади. Сўнгра рейтингдаги 15 фоиз умумтаълим мактаблари – 15 фоиз устама олади. Саралаб олинган мактабларнинг қолган қисми – 10 фоиз устама олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова