Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда солиқ ставкалари қандай ўзгаради Ваколатхона биноларни субижарага топшира оладимиҚачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

2030 йилгача маҳаллаларда 5 мингта спорт майдончалари барпо этилади

01.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 28.07.2023 йилдаги “Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-245-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудда спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун 5000 та универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини 2030 йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрлари тасдиқланмоқда.

 

Лойиҳа буюртмачиси этиб ИИВ ҳузуридаги Жазоларни ижро этиш департаменти, бош пудратчи этиб 13-сон жазони ижро этиш муассасаси белгиланмоқда.

 

Cпорт майдончаларидан фойдаланиш барча фуқаролар учун бепул бўлади ва вақт бўйича чекланмайди (таълим муассасалари ҳудудида – ўқишдан ташқари пайтларда).

 

Спорт майдончаларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни маҳалла ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари амалга оширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-10-31
  • USD:12774.34 (+0.00) сум
  • EUR:13848.66 (+0.00) сум
  • RUB:132.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг