Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Болалар боғчаларига қабул - 3 ёшдан

14.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 528-сон «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан мактабгача таълимга тааллуқли бўлган 4 та низом тасдиқланди.

 

Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида низом 

 

Мактабгача таълим муассасасининг мақсади қуйидагилардир:

  • болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш;
  • таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш;
  • болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш.

 

Мактабгача таълим муассасасида 5 кунлик иш ҳафтаси1 учун, қоидага кўра, болаларнинг қуйидаги муддатда бўлиши жорий этилади:

  • 12 соат;
  • 10,54 соат;
  • 9 соат;
  • 4 соат.

 

Давлат мактабгача таълим муассасасига 3-7 ёшдаги болалар қабул қилинади (илгари ушбу ёш 2-6 ёшни ташкил этар эди, баъзи ҳолатларда 7 ёшгача бўлган болаларнинг қатнашига йўл қўйиларди).

 

Болаларни қабул қилиш учун қабул комиссиялари тузилади. Мазкур комиссиялар 5 нафар аъзодан иборат бўлади:

 

  • қабул комиссияси раиси — халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири;
  • қабул комиссияси аъзолари — давлат мактабгача таълим муассасаси мудири, методисти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили.
  • қабул комиссияси котиби — халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг мактабгача таълими бўлими мутахассиси.

 

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисида ариза;
  • боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси;
  • боланинг отаси ёки онасининг паспорти нусхаси;
  • яшаш жойидан маълумотнома;
  • ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишласа).

 

Тақдим этилган ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 7 кун муддатда кўриб чиқилиб, қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

  • болани ота-оналар томонидан ёзилган аризада кўрсатилган мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун йўлланма бериш тўғрисида;
  • ота-оналар томонидан ёзилган аризада кўрсатилган давлат мактабгача таълим муассасасида бўш ўрин бўлмаган ҳолларда топширилган ҳужжатларни навбатга қўйиш тўғрисида;
  • ота-оналарнинг хоҳишига кўра бошқа мактабгача таълим муассасасига йўлланма бериш тўғрисида.

 

Қабул комиссиясининг қарори ҳақида 3 кун муддатда ариза берувчиларга маълум қилиниши керак. 

 

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида низом

 

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳам давлат мактабгача таълим муассасалари сингари мақсадларни бажаради.

 

Мазкур муассасалар белгиланган тартибда лицензия олган пайтдан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Қонунчиликка мувофиқ, нодавлат мактабгача таълим муассасасини аккредитация қилиш ваколатли давлат органи томонидан аттестация асосида амалга оширилади. Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва болаларнинг муассасада бўлиш вақти муассаса устави ҳамда муассиснинг қарори билан белгиланади. Қисқа муддатли гуруҳлар учун 4 соатли иш тартиблари белгиланди.

 

Нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш тегишли тиббий хулоса асосида амалга оширилади. Болаларни қабул қилиш ва уларни чиқариш тартиби нодавлат мактабгача таълим муассасасининг устави билан белгиланади (низомда болаларни қабул қилиш ва чиқаришнинг энг паст ва энг юқори ёшига номатив тарзда белгиланмаган - таҳр.).

 

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида низом

 

Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси таълим-тарбия бериш, коррекцион-педагогик ва даволаш-соғломлаштириш фаолиятини олиб борувчи муассаса ҳисобланади.

 

Мазкур муассасалар муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади. Бундай муассасаларни ташкил этиш учун халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш мўлжалланаётган ҳудуддаги охирги 5 йил давомида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар орасида тегишли нуқсонларнинг кўпайганлиги ҳақида зарур маълумотларни тўплайди.

 

Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари уларнинг ихтисослашувига кўра 6 турга бўлинади. Болалар бундай муассасаларга тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг хулосаси асосида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан қабул қилинади.

 

Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисида Низом 

 

Мазкур низом талаблари барча турдаги мактабгача таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади. Тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш санитария талаблари ва нормалари, гигиена нормативларига асосан ва тегишли шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.

 

Мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни ўрганиш бўйича бракераж комиссияси ташкил этилади. Бракераж комиссиясини тасдиқлаш тўғрисидаги мудирнинг буйруғи ҳар йили қабул қилинади. Мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси мазкур комиссиянинг раиси бўлади. Комиссиялар ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий равишда ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари бракераж дафтарида қайд этилиши керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 

Моҳина Мирзаева.


 


1 6 кунлик иш ҳафтасини белгилашга йўл қўйилади.