Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Бозорлар маъмуриятининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги аниқлаштирилди

29.05.2017

 

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (рўйхат рақами 2185-1, 2017 йил 23 май) билан Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат  қилиш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.

 

Ҳужжатда бозорлар ва уларнинг филиаллари, шунингдек илгари умумий рўйхатда келтирилган савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари даромадлари манбалари белгилаб қўйилди.

 

Бозорлар ва савдо комплексларини бошқариш тартиби тўғрисидаги нормаларга  ҳам тузатишлар киритилди. Хусусан, Низомга сотувчилар, бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари киритилди.

 

Маъмуриятнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ўрнатилган савдо қоидалари талабларини бажармаслик, бозорлар ва савдо комплексларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига риоя этмаслик, жумладан ходимлар томонидан уларга риоя қилиниши лозим даражада назорат қилинмаганлиги учун жавобгарлиги ҳақида алоҳида айтиб ўтилган.

 

Шунингдек, улар ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирмаганлик  учун ҳамда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномасиз жисмоний шахсларга стационар савдо шохобчаларини тақдим этганлик учун жавобгарликка тортилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,

экспертимиз.