Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Экспортни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш билан махсус комиссия шуғулланади

09.10.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2020 йилдаги 601-сон қарори билан Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 18.08.2020 йилдаги "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-6042-сон Фармонини амалга ошириш доирасида қабул қилинган.

 

Низомга мувофиқ Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ҳукумат комиссиясининг раиси ҳисобланади.

 

Низом ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, комиссиянинг ишчи органлари, шунингдек қарорларни қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш тартибини белгилайди.

 

Комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди:

  • экспорт салоҳиятини ривожлантириш;
  • инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш;
  • ҳудудларда саноат кластерларини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
  • олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари"нинг ижросини назорат қилиш.

 

Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг ишчи органлари ҳисобланади:

  • Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;
  • Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум