Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Энди аъло даражали шаҳодатнома фақат 8-9 синфлардаги аъло кўрсаткичлар учун берилади

23.03.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан янги Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Илгари амалда бўлган Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарори билан тасдиқланган) ва бир қатор бошқа ҳужжатлар ўз кучини йўқотди.

Янги Низомда бир қатор янгиликлар мавжуд. Хусусан:

 

Умумтаълим муассасалари қайси турларда ташкил этилиши келтирилган. Булар:

  • бошланғич мактаб (ўқитиш муддати 4 йил: I-IV синфлар);
  • умумий ўрта таълим мактаби (ўқитиш муддати 9 йил: I-IX синфлар);
  • айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (ўқитиш муддати 9 йил: I-IX синфлар);
  • айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 5 йил: V-IX синфлар);
  • футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 5 йил: V-IX синфлар);
  • жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат) (ўқитиш муддати 9 (10) йил: I-IX (X) синфлар);
  • санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 9 йил: I-IX синфлар);
  • алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (ўқитиш муддати заруриятга кўра).

 

Шунингдек белгиланишича, даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларга бевосита муассасанинг ўзида умумий ўрта таълим бериш ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, ўрнатилишича, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида яшовчи мактаб ёшидаги болаларнинг умумий ўрта таълим олишини ташкил этиш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида мактабларнинг филиаллари тузилади. Мактабларнинг филиалларида ўқувчилар сони 100 нафаргача бўлади.

 

Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

 

 

Ҳозир

Илгари

ўқув йилининг давомийлиги

34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта)

33 ҳафта (I синфлар учун 30 ҳафта)

ўқув ҳафтасининг давомийлиги

6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I синфлар учун 5 кун)

5-6 кун

дарс машғулотининг давомийлиги

45 дақиқа

умумий таълим босқичига қараб 35-40 дақиқа, 40-45 дақиқа

дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги

5-10 дақиқа

ўқувчиларнинг фаол дам олиши ва иссиқ овқат билан таъминланишини ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда белгиланади

 

Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

 

 

Ҳозир

Илгари

кузги таътил

4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун

4 ноябрдан бошлаб 8 кун

қишки таътил

28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун

31 декабрдан 11 кун

баҳорги таътил

21 мартдан бошлаб 7 календарь кун

22 мартдан 10 кун

ёзги таътил

охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача

ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача

I синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил

февраль ойи давомида

февраль ойи ўрталарида

 

Илгаригидек, мактаб синфларида ўқувчилар сони 35 нафардан ортиб кетмаслиги керак.

 

Белгиланишича, кам комплектли мактабларда (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:

  • ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I-IV синфлар;
  • ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;
  • ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар).

 

Ўрнатилишича, аъло даражали шаҳодатнома VIII-IX синфлардаги (илгари – V-IX синфлардаги) ўқиши даврида фақат аъло кўрсаткичларга ва намунали хулққа эга бўлган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга берилади.

 

Янги Низомда болаларни мактабнинг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан топшириладиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Уларга қуйидагилар киради:

  • ота-оналар томонидан мактаб директори номига ариза;
  • ота-оналарнинг паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);
  • боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
  • боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
  • боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

 

Белгиланишича, мактабни қайта ташкил этиш ёки тугатиш ўқув йили якунида таъсисчи томонидан амалга оширилади. Тугатилган мактаб таъсисчиси ўқувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа мактабларга ўтказиш масъулиятини олади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 22 мартда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48