Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳисоб-китобларнинг клиринг тизимига тузатишлар киритилди

14.10.2020

Рус тилида ўқиш

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга қуйидагиларни назарда тутувчи тузатишлар киритилди:

  • Клиринг тизими иштирокчиларининг мажбуриятларини кенгайтириш;
  • Клиринг тизимига уланиш шартлари ва хизматларни етказиб берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги;
  • Клиринг тизимида тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида вакиллик ҳисобварақларидаги ликвидликка доир талабларни бажармаганлик учун тижорат банкларига нисбатан чеклов чоралари;
  • Клиринг тизимида тўловларни амалга оширишда шакллантириладиган электрон тўлов ҳужжатининг мажбурий реквизитлари.

 

Тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг жавобгарлиги кучайтирилди. Хусусан, улар фақат фойдаланувчи аризасида кўрсатилган хизматларни тақдим этишлари шарт. Етказиб берувчи электрон тўлов ҳужжатида реквизитларнинг тўлиқ акс эттирилганлиги учун жавобгар бўлади. Бундан ташқари, реквизитлар ва фойдаланувчининг талабларига ўзгартиришлар киритиш мумкин эмас.

 

Шу билан бирга ҳисоб-китобларнинг якунини чиқариш учун вакиллик ҳисобварағининг ликвидлигини таъминлаш зарур.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум