Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда солиқ ставкалари қандай ўзгаради Ваколатхона биноларни субижарага топшира оладимиҚачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

Ихтирочилик фаолияти қандай қўллаб-қувватланади

16.08.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2022 йилдаги «Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 440-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Ўзбекистон ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти ташкил этилади.

 

Жамиятнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш;
  • давлат бошқарувчи органлари ҳамда устав фондида давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган ташкилотларнинг ихтирочилик фаолиятини рағбатлантириш;
  • кўргазмалар ва кўрик-танловлар ўтказиш.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танловлар ўтказилади. Танловлар ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

  • 1-ўрин – 300 БҲМ;
  • 2-ўрин – 250 БҲМ;
  • 3-ўрин – 200 БҲМ.

 

Ушбу маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-10-31
  • USD:12774.34 (+0.00) сум
  • EUR:13848.66 (+0.00) сум
  • RUB:132.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг