Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Ипак йўли” ЭИЗ дирекцияси ташкил этилади

06.05.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 йилдаги “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 258-сон қарори қабул қилинди.  

 

Президентнинг 15.02.2024 йилдаги ПҚ-72-сон қарори билан Андижон вилояти Андижон туманида “Ипак йўли” ЭИЗ ташкил этилади.

 

Бошқарув ходимлари сони 7 нафардан иборат бўлган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан “Ипак йўли” ЭИЗ дирекциясининг тузилмаси ва устави тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар “Ипак йўли” ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

  • ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
  • маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш, “Ипак йўли” ЭИЗ иштирокчилари ўртасида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори даражадаги саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш;
  • вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий аҳоли учун доимий иш ўринлари яратиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум