Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Дорихона ҚҚС тўловчиси бўлишни истамаса Хизматлар импорти бўйича тўланган ҚҚС бўйича фарқ шу ойда қайтарилган бўлса, уни ҳисобга олиш мумкинми Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ПФ-67-сон Фармон бўйича қандай тўлаш керак БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати қандай тузилади – Buxgalter ProҚишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар – Buxgalter Pro

Жиззах политехника институтида архитектура ва қурилиш факультети ташкил этилди

19.09.2017


2017 йил 5 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 699-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Жиззах политехника институти таркибида архитектура ва қурилиш факультетини ҳамда мазкур факультет таркибида архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

 

Ҳужжатда Марказнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

 

Шунингдек Марказ фаолиятини ташкил этиш, ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди.

 

Белгиланишича, Марказнинг ходимларига ОТМ педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.

 

Ҳужжат 2017 йил 11 сентябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.