Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Касаначи қандай заём олади?

11.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2017 йилдаги 681-сон қарори билан  “Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум” МЧЖ (Консорциум) томонидан заём бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Консорциум Тошкентда тижорат банклари томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг бошланғич устав жамғармаси 50 млрд. сўмни ташкил этган.

 

Қандай ҳужжатлар зарур

 

 Заём ҳам касаначининг ўзига, ҳам касаначилик маҳсулотлари буюртмачисига (Ўзбекистон резиденти – касаначига иш берувчи) тақдим этилади.

 

 

Касаначи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

(яшаш жойи бўйича Консорциум филиалига топширилади)

 

 

Буюртмачи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

(давлат рўйхатидан ўтилган жой бўйича Консорциум филиалига топширилади)

– заём олиш мақсади, таъминоти, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда заём тақдим этиш тўғрисида ариза;

– паспорт нусхаси (фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси нусхаси);

– яшаш жойидан маълумотнома;

– заёмдан фойдаланишнинг бутун даври учун бизнес-режа;

– касаначи ва буюртмачи ўртасида тузилган тегишли меҳнат шартномасининг нусхаси;

– паспортнинг асли (юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни топширишда тақдим этилади).

 

– заём олиш мақсади, таъминоти, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда заём тақдим этиш тўғрисида ариза;

– хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг картотека 2 бўйича қарз мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;

– заёмдан фойдаланишнинг бутун даври учун бизнес-режа;

– касаначилик маҳсулотлари буюртмачиси ва касаначи  ўртасида тузилган тегишли шартнома нусхаси.



 

Заём бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни доирасида қабул  қилинади.

 

Заёмнинг шартлари қандай?

 

Энг юқори миқдори 100 ЭКИҲ (буюртманома бериш санасига) бўлган заём бир нафар касаначига ёки буюртмачига 3 йил муддатга берилади. Асосий қарзни қайтариш 6 ойлик имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади.

 

Заёмдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси МБнинг заём шартномаси тузиш кунидаги қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади. Фоизлар ҳар куни заём бўйича қарзнинг амалдаги қолдиғига ҳисобланади ва шартномада кўрсатилган жадвал бўйича сўндирилади.

 

Бунда мажбуриятлар таъминотининг қуйидаги турлари қабул қилинади:

  • сотиб олинадиган товарлар (замонавий машиналар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун заём беришда);
  • кўчар ва кўчмас мулк гарови;
  • қимматли қоғозлар;
  • тижорат банки ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
  • учинчи шахснинг кафиллиги;
  • олинган заёмнинг касаначи ёки буюртмачи томонидан қайтарилмаслик таваккалчилигининг Консорциум фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полиси.

 

Қандай сабабларга кўра рад этишади?

 

Қуйидаги ҳолларда заём беришни рад этишлари мумкин:

  • зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;
  • тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
  • илгари берилган заёмлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг мавжудлиги;
  • буюртмачида солиқлар, шунингдек тижорат банкларининг кредитлари ва хизматлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг мавжудлиги.

 

Ёзма (электрон) хабарнома рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай касаначига ёки буюртмачига юборилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48