Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда солиқ ставкалари қандай ўзгаради Ваколатхона биноларни субижарага топшира оладимиҚачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

Кўп квартирали уйлар юқори тезликда ишлайдиган интернет тармоғига уланади

22.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 699-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.

 

Хусусан, 2023 йилга қадар:

  • халқаро маълумотлар узатиш каналининг ўтказувчанлик қобилияти 3,5 маротаба оширилади;
  • 150 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиши ҳисобига маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилади;
  • оптик толали алоқа линияларини барча аҳоли пунктларига етказиб бориш ва уй хўжаликларининг камида 80%ини интернет тармоғига кенг полосали симли уланиш имконияти таъминланади.

 

2021 йил якунига қадар барча ички ишлар органлари таянч пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотларини интернет тармоғига кенг полосали уланиши таъминланади.

 

Ушбу қарорга мувофиқ:

  • мавжуд чегара ўтиш нуқталари орқали «Ўзбекистон–Афғонистон– Покистон», «Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой» ва «Ўзбекистон–Туркманистон–Озарбайжон–Туркия» йўналишларида халқаро магистрал каналлари ташкил этилади;
  • Хитой Халқ Республикасида янги уланиш ва ўзаро интернет-трафиги алмашинуви нуқталарини ташкил этиш чоралари кўрилади.

 

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан бошлаб интернет тармоғига кенг полосали уланиш тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда қуйидагилар назарда тутилади:

  • маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан улаш;
  • таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа давлат ташкилотларини камида 100 Мбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан улаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-10-31
  • USD:12774.34 (+0.00) сум
  • EUR:13848.66 (+0.00) сум
  • RUB:132.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг