Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Молия вазирлиги ваколатларига тузатишлар киритилди

04.01.2017

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарори билан молия вазири ва вазирликнинг ваколатлари кенгайтирилди.

Вазирнинг Пенсия жамғармасига раҳбарлик бўйича ҳуқуқлари

 

Президентнинг 30.12.2009 йилдаги ПҚ–1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори норма билан тўлдирилди, унга биноан молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари тузилмасига тасдиқланган ходимлар умумий чекланган сони доирасида зарур ҳолатларда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Илгари бунинг учун Президент томонидан қарор қабул қилиниши талаб этиларди.

 

Молия вазирлигининг бюджетларга тузатиш киритиш бўйича ҳуқуқлари

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга (23.11.1992 йилдаги 553-сон ВМҚ билан тасдиқланган)  киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларга кўра у солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларга, даромад келтирувчи тармоқлар корхоналарининг товар (иш, хизмат)ларини сотиш ҳажмлари ва нархларига, солиқ қарздорлиги суммасига боғлиқ ҳолда, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан жойларда тушумларни кўпайтириш резервлари сафарбар қилиниши ва олдинги ҳисобот чораклари учун етказилган даромадлар прогнозларини бажариш бўйича чора-тадбирларнинг қабул қилинишини инобатга олган ҳолда ҳар ҳисобот чораги якунлари бўйича бюджетлар даромадлари прогнозларига ўзгартиришлар (аниқлаштиришлар) киритиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Бунгача вазирликнинг маҳсулотларни сотиш ҳажмлари ва солиқ ставкаларининг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва даромад манбалари бўйича вилоятлар бўйича ўзгаришлар киритиш ҳуқуқи кўзда тутилган эди, аммо бюджетлар даромадлари прогнозларига тузатишлар киритиш ҳақида сўз бормасди. Бундан ташқари, бундай тузатишлар киритишга йўл қўйиладиган шарт-шароитлар батафсил тартибга солинган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

Мавзуга оид материаллар:

 

Корхоналар ва пенсия жамғармаси муносабатлари ўзгарди 

 

Пенсиялардан чегирмалар қилиш тартиби белгиланди


Сенат солиқ ва бюджет сиёсатига ўзгартиришларни муҳокама қилди