Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Қизилмия экспортёрлари йиғимдан озод қилинди

17.04.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2017 йилдаги 210-сон қарори билан яланғоч қизилмия экспортёрларига имтиёзлар берилди.

 

31.12.2018 йилгача юридик ва жисмоний шахслар яланғоч қизилмияни хом ашё кўринишида Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш учун тўловлардан (тоннаси учун 225 АҚШ доллари) озод этилди.

 

Ҳужжатнинг ўзида кўрсатилишича, бу ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни етиштириш ва тўплаш, уларни тайёрлаш ва қайта ишлашни тизимли ташкил этишни янада тартибга солиш,  яланғоч қизилмияни  хом ашё кўринишида  экспортга етказиб беришдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада эркинлаштириш мақсадида амалга оширилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 

 экспертимиз.