Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда солиқ ставкалари қандай ўзгаради Ваколатхона биноларни субижарага топшира оладимиҚачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

Суғурталовчиларга жарима қандай қўлланилади

15.05.2024

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (Адлия Вазирлигида 10.05.2024 й. № 3512-сон билан рўйхатдан ўтказилди). 

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • умумий қоидалар. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, шу жумладан белгиланган иқтисодий нормативларни бузганлиги учун устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоригача жарима қўллашга ҳақли. Бунда, суғурталовчига қўлланиладиган жарималарнинг умумий миқдори устав капиталининг энг кам миқдори 1,0 фоизидан ортик бўлмаслиги лозим. 
  • жарима санкцияларини қўллаш асослари. Уларга қуйидагилар киради:

- ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширилган назорат тадбирлари ва текшириш натижасида олинган маълумотлар ва расмийлаштирилган ҳужжатлар;

- қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органига топшириладиган ҳисоботлар ва маълумотлар;

- аудиторлик ва актуар ташкилотлари томонидан ўтказилган текширув натижалари бўйича хулоса ва бошқалар; 

  • жарима санкцияларини қўллаш. Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарор ваколатли давлат органининг раҳбари ёки ўринбосари томонидан қабул қилинади. Бундай қарорни қабул қилишга ишчи комиссиянинг  хулосаси асос бўлади.
  • ваколатли давлат органи қарори устидан шикоят қилиш. Ваколатли давлат органининг жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган суғурталовчи қарордан кўчирмани олган санадан бошлаб ўн беш кун ичида апелляция кенгашига ёзма равишда шикоят бериш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат килиш ҳуқуқига эга. 

 

Низом билан муайян турдаги ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жарималар миқдорини ўз ичига оладиган илова (“Суғурталовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун ваколатли давлат органи томонидан қўлланиладиган жарима санкциялари”)  тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова

 


Валюталар курси

2024-10-31
  • USD:12774.34 (+0.00) сум
  • EUR:13848.66 (+0.00) сум
  • RUB:132.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг