Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш кучайтирилади

30.04.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 22.04.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5090-сон қарор имзоланди.

 

Президентнинг 6.04.2021 йилдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6200-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) бошқарув ходимларининг чекланган сони 33 нафардан иборат тузилмаси тасдиқланди.

 

Инспекция бошлиғига:

  • Инспекцияга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, лойиҳа ташкилотлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилиш;
  • зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида Инспекция тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

 

Инспекцияга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Инспекция Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади. Инспекция Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Туркқўрғон кўчаси, 26-уй манзили бўйича жойлаштирилади.

 

Инспекция ходимларига ўз вазифаларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • Инспекция назоратидаги сув хўжалиги объектларида инспекторлик текширувларини ўтказиш;
  • хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларига монеликсиз кириш, уларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан техник назоратни ташкил этиш масалаларига, уларнинг қўриқланишига доир материаллар билан танишиш;
  • Инспекция назоратидаги сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш ва муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни, шунингдек уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга бажарилиши шарт бўлган тақдимнома ҳамда кўрсатмалар киритиш;
  • Инспекция назоратидаги сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва хавфсизлик талаблари учун масъул бўлган раҳбар-мутахассисларнинг малакаси назоратини олиб бориш, уларни яхшилаш бўйича тегишли равишда юқори турувчи идораларга таклифлар киритиш.

 

Инспекция ходимларига қуйидаги миқдорларда узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик лавозим маошига устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

  • 2 йилдан 5 йилгача – 0,1;
  • 5 йилдан 10 йилгача – 0,2;
  • 10 йилдан 15 йилгача – 0,3;
  • 15 йилдан 20 йилгача – 0,4;
  • 20 йилдан 25 йилгача – 0,5;
  • 25 йилдан ортиқ – 0,6.

 

Устамалар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

 

Шунингдек Инспекция ҳузурида ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва бошқа ваколатли идораларнинг раҳбариятидан иборат Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги бўйича экспертлар кенгаши (кейинги ўринларда – Экспертлар кенгаши) фаолият кўрсатади. 

 

Қуйидагилар Экспертлар кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги бўйича идоралараро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
  • хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги ва уларнинг ишончли ишлаши бўйича устувор масалаларни кўриб чиқиш;
  • хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар бериш;
  • хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлик декларацияси экспертизаси натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш.

 

Экспертлар кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича қабул қилган қарорлари барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 23.04.2021 йилда эълон қилинган.

 

Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум