Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Товар ёки молия бозорида субъектнинг устун мавқеи қандай аниқланади

06.05.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 йилдаги 256-сон қарори билан товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.

 

Президентнинг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармонига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш, “картель” келишувлар ҳамда тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
  • монополияга қарши курашиш, устун мавқега эга хўжалик субъектларининг, шу жумладан, табиий монополия субъектларининг ўз мавқеини суиистеъмол қилиши ва рақобатга қарши ҳаракатларига чек қўйиш.

 

Ҳужжат билан Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Товар ёки молия бозорида рақобат муҳитини таҳлил қилишда маълумотларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:

  • расмий статистика маълумотлари;
  • товарларнинг ишлаб чиқариш, реализация қилиш, харид қилиш, импорт ва экспорт ҳажмлари;
  • товарнинг реализация нархи ва ҳажмлари;
  • товар ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи корхоналар рўйхати;
  • хўжалик юритувчи субъектнинг ҳамкорликдаги фаолияти билан боғлиқ шартномалар нусхалари;
  • товарларни реализация қилиш учун тузилган шартномалар нусхалари;
  • товарнинг техник ҳужжатлари.

 

Товар ёки молия бозорининг чегаралари истеъмолчилар томонидан товарни эркин сотиб олиш тамойили бўйича аниқланади.

 

Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар монополияга қарши органнинг расмий сайтида эълон қилиб борилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Рақамли платформа оператори – рақамли платформанинг фаолиятини ташкил этувчи ва ундан барча фойдаланиши учун манфаатдор томонларга шартларни белгиловчи юридик ёки жисмоний шахс.

 

Рақамли платформа операторининг устун мавқеини эътироф этишда қуйидагилар монополияга қарши орган томонидан таҳлил орқали аниқланади:

  • рақамли макон чегаралари;
  • рақамли макон чегаралари доирасидаги бозорда фаолият юритаётган рақамли платформа операторлари сони;
  • рақамли платформа операторининг охирги календарь йилдаги тушуми миқдори;
  • бевосита ва билвосита тармоқ самарасининг мавжудлиги;
  • фойдаланувчиларнинг турли ракамли платформалардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти мавжудлиги ва уларни алмаштириш бўйича харажатлар микдори;
  • рақамли платформа операторининг рақобат муҳитига таъсир қилаётган ёки таъсир килиши мумкин бўлган фойдаланувчиларнинг шахсий ва бошқа маълумотларидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги.

 

Устун мавқега эга бўлмаган рақамли платформа оператори куйидаги ҳолларда устун музокара кучига эга деб эътироф этилади:

  • фойдаланувчилар учун кўрсатилган хизматга муқобил хизматларни тақдим этадиган бошқа рақамли платформа оператори мавжуд бўлмаганда;
  • муқобил хизматни тақдим этувчи бошқа рақамли платформа оператори мавжуд бўла туриб, унинг хизматидан фойдаланиш қийин бўлганда;
  • турли рақамли платформалардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти чекланганда;
  • рақамли платформа оператори томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг нархлари, сифати ва ҳажми, ҳудуд каби шартларига бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.05.2024 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум