Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини 100 баллик тизим бўйича баҳолашади

25.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 йилдаги 718-сон қарори билан Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб юқорида санаб ўтилган тиббиёт муассасалари ва уларнинг тиббиёт ходимлари иши 100 баллик рейтинг тизими асосида баҳоланади.

 

Баҳолаш тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги махсус мониторинг гуруҳлари томонидан амалга оширилади. У йилда 2 маротаба тиббиёт муассасасининг ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини ўрганиш йўли билан ўтказилади. Рейтинг баҳолаш ўз ичига тўрт босқични олади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Биринчи босқич

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг функционал вазифаларни бажаришининг тўлиқлиги кўрсаткичлари ва салбий кўрсаткичлар баҳоланади

Иккинчи босқич

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятининг тўлақонлиги, сифати ва пировард натижалари кўрсаткичлари, шунингдек, салбий кўрсаткичлари баҳоланади

Учинчи босқич

врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун рейтинг баҳолашнинг тўпланган якуний балларидан келиб чиқиб рағбатлантириш ёки жазолаш чоралари белгиланади

Тўртинчи босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рейтинг баҳолаш натижалари якунлари бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари раҳбарларининг аттестацияси тўғрисида қарор қабул қилинади

 

85 ва ундан ортиқ балл тўплаган патронаж тиббиёт ҳамширалари ва умумий амалиёт врачлари лавозим тариф ставкасига нисбатан фоизларда моддий рағбатлантирилади:

  • 85 баллдан 87 баллгача – 5%;
  • 87 баллдан 91 баллгача – 10%;
  • 91 баллдан 96 баллгача – 15%;
  • 96 баллдан 100 баллгача – 20%.

 

Энг юқори балларни тўплаганларга бир йилда 2 та маошдан ортиқ бўлмаган миқдорда бирйўла мукофот тўланади. 55 дан 85 баллгача тўплаганлар ўз лавозим маошини устамасиз олади. 55 баллдан кам тўплаган тиббиёт ходимларига интизомий жазо чоралари қўлланилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    



 

Олег Заманов,

экспертимиз.