Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

Бутун мамлакат бўйлаб оилавий бизнес кенгайтирилади

08.06.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 7.06.2018 йилдаги қарори билан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш назарда тутилган. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

Намунавий тарзда – Андижон вилоятида

 

Дастур мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда амалга оширилади. Ҳудудий даражада 10 июндан бошлаб намунавий тарзда Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида амалга оширила бошлайди. Ҳудудий дастурни молиявий таъминлашга хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 млн АҚШ доллари ажратилади.

Маблағлар уларнинг салоҳияти, мурожаатларнинг асосланганлиги, лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлиги ҳамда ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Андижон вилояти тижорат банклари ва туманлар (шаҳарлар) кесимида тақсимланади. Улар, ўз навбатида, бўлажак тадбиркорларга маблағ ажратиб берадилар. 

 

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида дастур уни амалга оширишнинг аниқ молиявий манбалари ва ҳисоб-китобларини назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади. 

 

Дастурнинг асосий йўналишлари

 

Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган:

  • тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
  • тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам бериш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш;
  • касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратиш;
  • қишлоқ ва маҳаллаларнинг ихтисослашувини (ҳунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада ижобий натижаларга эришган ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш – мини-кластерлар ташкил этиш;
  • жойларда оилавий тадбиркорликка кўрсатиладиган хизматлар кўламини тубдан кенгайтириш, тадбиркор оилаларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдосини ташкил қилувчи бозор инфратузилмаси объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этиш;
  • қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш;
  • вақтинчалик молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаб, улар фаолиятини тиклаш ва қонунийлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.  

 

Барча даражада мувофиқлаштирилади

 

Республика даражасида мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг қилишни молия вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ва Марказий банк раисининг ўринбосари амалга оширади.

 

Ҳудудий даражада қуйидагилар ташкил этилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигидаги ташкилий-мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар;
  • инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига масъул бўлган худди шу органлар раҳбарларининг ўринбосарлари раҳбарлигида аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тавсиялар бериш бўйича махсус ишчи гуруҳлар.

 

Маҳаллий даражада тадбиркорлик фаолияти ташкил этишга амалий ёрдам бериш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Уларга туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлик қиладилар.


Имтиёзли кредитлар ва бошқа преференциялар

 

Дастур доирасида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар:

 

  • ЭКИҲнинг 150 бараваригача миқдорда – оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари;
  • ЭКИҲнинг 1 000 бараваригача миқдорда – белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари;
  • ЭКИҲнинг 1 000 бараваридан ортиқ миқдорда – тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан ажратилади.

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармасига зарур бўлган ҳолатларда дастурда белгиланган вазифаларни қўшимча молиялаштириш тавсия этилди.


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси дастур доирасида тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларга устувор равишда кафилликлар ва фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар ажратади.


Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларнинг қайтмаслик хатари суғурталанганда суғурта тўлови 1,5%дан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади ҳамда суғурталаш шартлари енгиллаштирилади.


2 ой муддатда фойдаланилмаётган ер майдонлари инвентаризациядан ўтказилиб, уларга бўлган ҳуқуқлар бекор қилинади ҳамда дастур доирасида фаолиятини бошлаётган ва кенгайтираётган тадбиркорлик субъектларига ажратилади.

 

Олег Заманов.




 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_